“Қайрат” матбуот хизмати хабарига кўра Олма-ота клубининг нуфузли евробокубокдаги уй ўйинлари учун чипталарнинг минимал нархи 30 000 тенгедан (690 минг сўм) бошланади. Энг қиммат чипталар 250 000 тенге ( 5 миллион 755 минг сўм) туради. «Реал» билан 30 сентябр куни бўлиб ўтадиган ўйин учун чипталар сотуви эса 23 сентябрдан бошланади.
«Чипталар нархи УЕФА билан келишилган ва умумий босқичнинг барча уй учрашувлари учун бир хил. Нарх сиёсати турнир талабларига ва Чемпионлар Лигаси ўйинларини ўтказишнинг халқаро амалиётига мос келади.