Мавсумнинг биринчи қисмини «Бухоро» жамоасида ўтказган тажрибали ҳужумчи Шоҳруз Норхонов эндиликда "олтин изловчилар" шарафини ҳимоя қилади. Футболчи ва клуб ўртасида ярим йиллик шартнома имзоланди. Шунингдек, ўтган мавсумда навоийликлар таркибида ҳаракат қилган тажрибали ярим ҳимоячи Асрор Ғофуров яна “Қизилқум”га қайтди. Сурхондарёлик футболчи клуб билан ярим йиллик шартнома имзолади.
“Қизилқум” матбуот хизмати