Search

"Реал Мадрид" "Бавария" ҳимоячиси билан оғзаки келишувга эришди

"Бавария" ҳимоячиси Дайо Упамекано келаси ёзда Мюнхендан албатта кетади. Франциялик футболчи "Реал Мадрид" раҳбарияти билан оғзаки келишувга эришган, дея хабар беради инсайдер Санти Ауна. Келаси йил ёзда эркин агентга айланадаган футболчини "Реал Мадрид"га бепул трансфер орқали ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Олдинроқ, Дайога "Барселона", "ПСЖ", "Ювентус" ва "Ливерпул" ҳам қизиқиш билдираётгани маълум қилинанди. Бироқ мазкур пойгада "Реал Мадрид" барчадан илдамроқ ҳаракат қилгани ва ўз мақсадига эришгани айтиб ўтилмоқда. 

Related to this topic: