Журналист Хосе Феликс Диаснинг хабар беришича, “Реал” раҳбарияти ўз таркибидаги ўйинчилар иштирокида йиғилиш ўтказди. Манбага маълум бўлишича, тор доирадаги тадбирда агар кимда - ким жамоани тарк этишни истаса, бошқа клубдан келган таклифни стол устига қўйиши кераклиги ва агар бу таклиф раҳбариятга мос келса, футболчи кетиши мумкинлиги уқтирилди. “Ҳар қандай ўйинчи учун чиқиш эшиклари очиқ ҳамда ҳар қандай футболчи «Реал Мадрид»дан устун эмас ва бундай бўлмайди ҳам” – дейилган ўзаро учрашувда.
«Реал Мадрид» раҳбарияти барча футболчиларга мурожаат қилди.
