"Реал" вингери Родриго клубини ўзгартириши мумкин. Бразилиялик футболчига Мюнхеннинг “Бавария” клуби расмий таклиф юборишга тайёр, дея хабар беради журналист Эдуардо Инда. Манбада қайд этилишича, Родригога шунингдек, АПЛ грандлари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида “Арсенал”, “Челси” ва “Манчестер Сити” клублари бор. Аммо бу жамоалар ҳали “Реал” форварди учун расмий таклиф билан чиқишмаган. Ўз навбатида “қироллик клуби” ҳам Родриго бўйича таклифларни эшитишга тайёр ҳамда унинг трансферидан 80 миллион евро ишлаб олмоқчи.
"Реал Мадрид" Родригога нарх белгилади
