Винисиус Жуниор "Реал" билан шартномасини ёз охиригача узайтирмайди.
Журналист Хорхе Пиконнинг айтишича, бу масала кейинроққа сурилган. Ёз охиригача янги шартнома имзоланиши ҳақида ҳеч қандай расмий хабар кутилмайди. Ҳаммаси 2025/26 йилги мавсумда воқеалар қандай ривожланишига боғлиқ бўлади. Маълумот учун, бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Ла Лиганинг ўтган мавсумида Винисиус 30та ўйин ўтказиб, 11та гол урди ва 8та голли узатмани амалга оширди.