Келаси ёзда Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоя чизиғига иккита янги футболчини қўшиб олиши мумкин. “Қаймоқ ранглилар” радарида "Кристал Пэлас"дан Марк Гехи, "Бавария"дан Дайо Упамекано ва "Ливерпуль"дан Ибраима Конате бор. Ўз навбатида "Реал" келаси ёзда Антонио Рюдигер ва Давид Алаба билан хайрлашмоқчи. Эътиборлиси, клуб шорт листига киритилган ҳар уччала ҳимоячи ҳам 2026 йил ёзда эркин агентга айланади.
“Реал”нинг асосий трансфер мақсади маълум
