Search

“Реал”нинг бор умиди ФИФАдан

Мадриднинг "Реал" клуби жорий ва ўтган мавсумда Ла Лигадаги ҳакамларнинг хатолари юзасидан шикоятлар файлини тайёрлаб, ФИФАга тақдим этмоқда.

Унда статистик маълумотлар, ўйинларнинг видеоёзувлари, жумладан, баҳсли эпизодлар (Гюлернинг бекор қилинган голи, Хёйсенни майдондан четлатилиши, шубҳали офсайдлар) ва бошқа клублар иштирокидаги ўйинларда шундай ҳолатларга бошқача қарорлар чиқарилгани жой олган. Шунингдек, ФИФАга "Негрейра иши" ва унга алоқадор ҳакамлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

Related to this topic: