Search

Сака ўқувчиларга мингдан зиёд мактаб формаси хайрия қилди

Англия терма жамоаси ва «Арсенал» клуби футболчиси Букайо Сака Эалинг туманидаги тўртта мактабга мингдан зиёд мактаб формаси хайрия қилди. Бу ҳақда Британия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Футболчи мазкур хайрия лойиҳаси доирасида ўзи таҳсил олган «Гринфорд Ҳай» мактабига ташриф буюрди. У ерда ўқувчилар билан учрашиб, суратга тушди, автографлар тарқатди ва мактаб формаларини шахсан тарқатишда иштирок этди.

«Ўзим катта бўлган жойга қайтиб, мактаб форма лойиҳамизни бошлаш жуда катта шараф. Барча мактаблар, ҳамкорлар ва ёрдам кўрсатганларга миннатдорчилик билдираман», — деди Сака ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Related to this topic: