Суперлига 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг (0:6) наманганликлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Машъал" жамоасининг ҳимоядаги муаммолари борлигини билардик. Лекин муборакликлар вертикал футболни яхши ўйнаши мени ўйлантираётган эди, аммо биз схемани ўзгартирдик. Ҳисоб 6:0, менимча кўп нарса гапириш шарт эмас. Жуда яхши ғалаба бўлди. Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса яхши натижа қайд этишимиз мумкин. Иштаҳа таом вақти келади дейишади-ку. Мақсадимиз оддий - 70% таркибимизни маҳаллий футболчилардан йиғиш ва икки мавсумдан сўнг чемпион бўлиш”.
“Ҳозирда бир футболчимизда хориждан таклиф бор. Уни мажбурлаб ушлаб ўтирмаймиз. У футболчи яқинда кўрикка боради ва умид қиламанки, ўзини яхши томонлама кўрсата олади. Яна икки футболчимизга ҳам қизиқиш бор, лекин уларни қўйиб юбора олмаймиз, афсуски. Уларни қўйиб юборсак, таркибимиз анча кучсизланиб қолади. Бизга хатлар келмоқда. Футболчиларимиз кетиши аниқ бўлганида, эълон қиламиз”.
“Бизда амбициялар бор, аммо бу футбол. Мен ҳеч қандай фаворитларни кўрмаяпман. Кубокни қўлга киритадиган жамоа ОЧЛга йўл олади. Шу боис, айрим жамоалар фақатгина Кубокка эътибор қаратади. Сабаби, Суперлига орқали медалларни қўлга киритиш анча қийин эканлигини билишади. 90 йилларда Кубок баҳсларига кўпгина жамоалар жиддий эътибор қаратмас эди. Ҳозир эса Кубок мусобақасидаги ғолиблик, халқаро мусобақада иштирок этишнинг ягона йўли.
- Ўйин қайдномасидан Холдорхонов ва Убайдуллаевлар жой олмади...
- Ҳужум чизиғида рақобат кучли деб айтиб ўтдим. Таклифи бор футболчилар ҳам айнан шулар. Агар уларни сота олсак, клуб қанчадир маблағ ишлаб олади. Биз бугун 6:0 ҳисобида ғалаба қозондикми? Демак, тўғри қарор қабул қилганмиз.