Search

ШЕШКО ТРАНСФЕРИ ЭНГ ОМАДСИЗИ

Беньямин Шешко АПЛдаги ёзги трансфер ойнасининг энг омадсиз трансфери деб топилди. The Athletic ёзги ТОда энг ёмон битимни аниқлаш мақсадида 20 нафар футбол агентлари ўртасида сўровнома ўтказди. Таъкидланишича, уларнинг баъзилари бир нечта ўйинчига овоз беришган. 6 овоз билан 1-ўринни «РБ Лейпциг»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган ҳужумчи Беньямин Шешко эгаллади. 3 овоз билан 2-ўринни «Бёрнли»дан «Манчестер Сити»га ўтган дарвозабон Жеймс Траффорд эгаллади. Йоан Висса («Брентфорд»дан «Ньюкасл»га), Жейдон Санчо («Челси»дан «Астон Вилла»га), Факундо Буонанотте («Брайтон»дан «Челси»га), Эван Фергюсон («Брайтон»дан «Рома»га), Конор Коуди («Лестер»дан «Рексхэм»га), Милош Керкез («Борнмут»дан «Ливерпул»га), Омари Хатчинсон («Ипсвич»дан «Ноттингем Форест»га), Жейми Гиттенс («Боруссия Д.»дан «Челси»га), Антони («МЮ»дан «Бетис»га), Данго Уаттара («Борнмут»дан «Брентфорд»га), Флориан Вирц («Байера»дан «Ливерпул»га) Александер Исак («Ньюкасл»дан «Ливерпул»га)лар биттадан овоз тўплашди.

Related to this topic: