Search

Суперлига 27-турининг қолган барча учрашувлари бир дақиқалик сукут билан бошланади

Ўзбекистон Суперлигаси 27-туридан ўрин олган Навбаҳор — Насаф учрашувини Намангандаги Марказий стадионда томоша қилиш учун келган “аждарлар”нинг фидойи мухлиси — Маҳмуд Муҳаммадиевнинг учрашувдан қайтиш йўлида автоҳалокатга учраб, вафот этгани бизни чуқур қайғуга солди.  

 Лига йўл транспорт ҳодисалари қурбонларини камайтириш масаласига 2024 йилда эътибор қаратиб, ўтган йилги Суперлига мавсуми рамзий жамоасини уларнинг хотирасига бағишлаган эди.

 Ўз навбатида, Суперлига 27-турининг қолган барча учрашувлари ушбу мухлис хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланишини маълум қиламиз.

 Лига марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.

Related to this topic: