"Вест Хэм" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Муҳаммад Кудус Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига ўтди. Бу ҳақда "шпорлар" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. Томонлар 2031 йил ёзигача мўлжалланган узоқ муддатли меҳнат шартномасини расмийлаштиришган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, 24 ёшли ганалик футболчи учун "Тоттенхэм" "болғачилар"га 63,8 миллион евро тўлаган. Кудус ўтган мавсум АПЛда 32та ўйин ўтказиб, 5та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.
“Тоттенхем” топ-футболчи сотиб олди
