Search

Верратти «Духайл» аъзоси!

Италиялик марказий ярим ҳимоячи Марко Верратти «Духайл» клуби аъзосига айланди. Клуб 32 ёшли футболчи билан қанча муддатли битим имзоланганига аниқлик киритилмаган. «Ушбу келишув янги мавсум олдидан жамоага янада куч қўшилганини англатади», - дейилади клуб хабарида. Верратти 2023 йилдан бери Қатарнинг «Ал-Араби» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. У эркин агент сифатида «Духайл» cафига бориб қўшилди. Ўтган мавсумда Марко 16 ўйинда 4та гол ва 4та ассист қайд этди.

Related to this topic: