Search

«Вулверхэмптон» бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Португалиялик мутахассис Витор Перейра «Вулверхэмптон» бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Клуб расмий сайтининг эълон қилишича, Перейра жамоанинг АПЛ жорий мавсумидаги омадсиз старти сабабли ишдан бўшатилди. Эндиликда инглиз жамоасининг машғулотларини вақтинча ёшлар жамоаси мураббийлари — Жеймс Коллинз ва Ричард Уокер олиб боради. «Биз Витор ва унинг жамоасига қилган меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда келгуси ишларида омад тилаймиз», — дейилади клуб баёнотида. Маълумот учун, «бўрилар» Англия чемпионатининг 10та туридан сўнг икки очко билан турнир жадвалнинг сўнгги поғонасида боришмоқда.

Related to this topic: