Мюнхеннинг "Бавария" клуби ёзда меҳнат шартномаси тугайдиган Серж Гнабри шунчаки қўйиб юбормоқчи эмас.
Мюнхенликлар аллақачон келишувни клуб учун оқилона бўлган янги шартлар асосида узайтириш масаласини ўрганиб чиқмоқда. "Бавария" учун энг катта муаммо - молиявий ҳолатни тўғрилаш. Қайд этилишича, Гнабри жамоадаги фаолиятини узайтириш учун маошини қисқартиришга рози бўлади. Маълумот учун, Гнабри Бундеслиганинг жорий мавсумида 6та ўйин ўтказиб 3тадан гол ва ассит қайд этишга улгурди.