Фарғона: Жамшидча базм, қорли Тошкент: Кападзеча курс!
Фарғона: Жамшидча базм, қорли Тошкент: Кападзеча курс!
Жорий мавсум юқори мақсадларни кўзлаган жамоалар ўртасидаги 3-тур баҳслари олдиндан таҳмин қилинганидек, қизиқарли ва ўзига ҳос воқеликлар остида старт олди. Жумладан «Андижон»га устозлик қилаётган Самвел Бабаян мураббийлик фаолияти мобайнида илк бор «Нефтчи»га ютқазган бўлса, «Навбаҳор» 31 йиллик танаффусдан сўнг «Пахтакор» майдонида ғалаба эришди. Бош мураббийи Игор Суров бетоблиги сабаб Отабек Нарзуллаев бошқарувида майдонга тушган «Машъал» эса бу сафар «Қизилқум»га имкониятни бой берди. Эътиборлиси, муборакликлар жорий мавсумда кетма-кет учинчи ўйиндирки, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.
«НЕФТЧИ» – «АНДИЖОН» – 3:0 (1:0)
10 март. Фарғона. «Истиқлол» стадиони.14801 томошабин
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Амир Галеев, Даниил Яценко, Умид Раҳимжонов.
VAR ҳакамлари: Абдурашид Худойберганов, Ислом Аъзимов.
Голлар: Алишер Одилов (43), Жамшид Искандеров (50), Анвар ғофуров (56)
«Нефтчи»: 1. Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7. Аброрбек Исмоилов (9. Хуршид Ғиёсов, 70), 8. Владимир Йовович (77. Ратиньо, 70), 10. Жамшид Искандеров (34. Фарруҳ Сайфиев, 79),18. Стипе Перица (32. Зоран Марушич, 61), 20. Анваржон Ғофуров, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 22. Алишер Одилов (11. Асилбек Жумаев, 70), 23. Йован Жокич.
«Андижон»: 35. Раҳимжон Давронов, 2. Одилбек Абдумажидов (8. Жамшид Болтабоев, 46), 4. Игорь Голбан, 6. Александре Андроникашвили, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов (22. Усмонали Исмоналиев, 70), 9. Имеда Ашортиа (11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 57), 10. Драган Черан (17. Азизбек Турғунбоев, 57), 15. Неманья Чаласан, 20. Ислом Тўхтахўжаев (26. Муҳаммадкарим Тоиров, 74), 27. Мартин Боаке, 77. Маҳмуд Маҳамаджонов.
Огоҳлантириш: Маҳмуд Маҳамаджонов (27).
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
*** «Нефтчи» жорий мавсум Суперлиганинг кетма-кет 3та тур ўйинида 3тадан гол уришга эришди. Тўплар нисбати 9-0
*** Самвел Бабаян мураббийлик фаолияти мобайнида илк бор чемпионат доирасида «Нефтчи»га ютқазди. Тажрибали мутахассис бунгача давом этган 9 ўйинлик мағлубиятсиз серия давомида – 6 ғалаба ва 3та дуранг қайд этганди.
*** «Андижон» охирги марта «Нефтчи» майдонида 2016 йилги мавсумда ғалаба қозонган. Умуман олганда бу икки жамоанинг Фарғонада кечган сўнгги 4 ўйинининг 2тасида дуранг, 2тасида майдон эгалари 3 очколи бўлишган.
Самвел Бабаян («Андижон» бош мурабийи): – Биринчи навбатда мухлисларимиздан бугунги расво ўйинимиз учун узр сўрайман. Бунинг сабабларини таҳлил қиламиз. Голга қадар яхши ўйнаётгандик, ҳатто илк вазиятга биз эга бўлдик. Лекин ўтказиб юборилган биринчи голдан сўнг нима бўлганини билмайман. Мағлубият сабабини таҳлил қиламиз. Факт шуки, бугун барча жабҳада рақибга ютқаздик ва буни тан оламиз. Тўғриси, ушбу мағлубият мен учун икки карра оғир, чунки бугун «Нефтчи» тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим «она сути бериб» катта қилганман. Ўрунов? Ҳозирча бу борада аниқ гап айта олмайман. Лекин у «Андижон»га келади деб умид қиламан. Агар барча кутилмалар ўзини оқласа Остон сафимизга қўшилиб Жаҳон чемпионати олдидан керакли ўйин амалиёти тўплаб олади.
Исломбек Исмоилов («Нефтчи» бош мураббийи): – Чиройли ва ҳақли ғалаба билан жамоамизга бефарқ бўлмаган барчани табриклайман. Айтиш керак, фаолиятим давомида «Андижон» клубига ва мураббий Самвел Бабаянга қарши биринчи марта иштирок этдим. Исмоилов? Аброр ҳар сафар майдонда катта ҳажмли ишни бажаради ва прессинг ҳамда қарши ҳужумларга чиқишда 60-70 метр масофани бир ўзи босиб ўтяпти. Икром Алибоев эса ҳозирги пайтда жароҳатини тиклаш жараёнида. Хайрият ҳаммаси ортда қолди ва футболчи тез орада сафимизга қайтишидан умидвормиз. Суперкубок? Ҳозирда жамоамизда кайфият яхши ва «Пахтакор»га қарши энг идел ўйинимизни намойиш этиб, бу йил ҳисобидан биринчи совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.
«ПАХТАКОР» – «НАВБАҲОР» – 0:2 (0:0)
10март. Тошкент. «Пахтакор» стадиони 2100 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Санжар Шоюсупов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ринат Серазитдинов.
VAR ҳакамлари: Акобирхўжа Шукуруллаев, Кристина Середа.
Голлар: Катулонди Кати (47), Русланбек Жиянов (65 пен.).
«Пахтакор»: 12. Владимир Назаров, 4. Заид Таҳсин (3. Шаҳзод Азмиддинов, 84), 7. Ҳожиакбар Алижонов, 9. Иброҳим Ибрагимов (50. Фламарион, 66), 10. Акмал Мозговой, 11. Ҳожимат Эркинов (21. Башар Ресан, 46), 19. Пётр Пажишек (14. Рустам Турдимуродов, 66), 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Шерзод Насруллаев, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77. Ой-бек Бозоров (17. Достонбек Ҳамдамов, 46).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 7. Руслан Жиянов (20. Қувондиқ Рўзиев, 79), 8. Диёр Холматов (6. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 79), 13. Бенжамин Тейди (23. Ваня Илич, 79), 22. Умар Адҳамзода, 28. Катулонди Кати (9. Забиҳилло Ўринбоев, 85), 34. Гиорги Жгереная, 44. Анри Чичинадзе, 77. Муҳаммадали Усмонов (70. Аббос Ғуломов, 88), 97. Алекс Фернандес.
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (61), Заид Таҳсин (80), Камолиддин Тожиев (86, бош мур.) – Диёр Холматов (35).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
*** «Навбаҳор» XXI асрда «Пахтакор»ни илк бор меҳмонда мағлубиятига учратди. Бунгача «лочинлар»нинг «шерлар» майдонида қўлга киритган охирги ғалабаси 1995 йилда кузатилганди. Умуман олганда жамоалар шу кунгача Суперлига доирасида пойтахтда 36 маротаба учрашишган бўлиб, бу беллашувларда «Пахтакор» 28 ғалабани қўлга киритган, 6та ўйинда муроса кўчаси танланган ва атиги 2та учрашувда наманганликлар 3 очко эгасига айланишган.
*** «Навбаҳор» устози Темур Кападзе шу кунга қадар бош мураббий сифатида «шерлар» билан 7 маротаба тўқнаш келган бўлиб, бу баҳсларда 2та ғалаба, 3 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган.
Темур Кападзе («Навбаҳор» бош мураббийи): – Барчани ажойиб муваффақият билан табриклайман. Бугун тарихий ғалабага эришилди. Бунинг учун йигитларга алоҳида раҳмат. Мухлислар ҳам совуқда бизни ёлғизлатиб қўйишмади. Ўйинга келсак, мазкур беллашувга яхши тайёргарлик кўргандик лекин ноқулай об-ҳаво шаройити бироз ташвишга солди, аммо ҳайриятки режаларимизга таъсир ўтказмади. «Бухоро»га қарши кечган оғир учрашувдан сўнг камчиликлар устида ишладик, «Пахтакор»ни ўрганиб чиқдик ва алоҳида режа туздик. Менимча, бугун ўйин бўйича рақибдан устун эдик. Боз устига «Пахтакор»га қарши учрашув ҳар бир рақиб учун мотивация дегани. Бу жамоани ютиш жуда ёқимли. Ҳа, Эронда тўп сураётган легионерларимизга алоқага чиқдик. Агарда ФИФА рухсат берса, ҳар бир клуб ўз сафига қўшиб олишни истайдиган ўйинчилардан бирини «Навбаҳор»га олиб келамиз.
Камолиддин Тожиев («Пахтакор» жамоаси бош мураббийи): – Ўйинни яхши бошлай олмадик. Балки майдонни тозалаш учун кетган вақт зараримизга ишлагандир. Иккинчи бўлимда эса йўқ жойдан ўзимизга иккита гол олиб келдик. Очиғи бугун йигитларни танимадим. Кейинроқ буни албатта таҳлил қилиб чиқамиз ва керакли хулосалар қубул қиламиз. Йўқ, ушбу ўйин натижаси Суперкубок олдидан имкониятларимизни пасайтирмайди. Чунки финал битта ўйиндан иборат ва унга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Ҳакамлар? Бу ҳақда гапиришни истамайман. Ибрагимов бироз асабий ўйинчи. Уни олдинроқ заҳирага олмоқчи эдим, афсуски кечикдим.
«МАШЪАЛ» – «ҚИЗИЛҚУМ» – 0:2 (0:1)
10март. Навоий «Ёшлар» спорт мажмуаси. 1154 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Жаҳонгир Норалиев.
VAR ҳакамлари: Рустам Чориев, Александр Буров.
Голлар: Жамбули Жигаури (39), Шоҳруз Норхонов (90+1).
«Машъал»: 35. Достонбек Тўхтабоев, 2. Зафарбек Акрамов (97. Августин Чиди Квем, 46), 5. Самандар Очилов (14. Абдул Рашид Абубакар, 67), 7. Влатко Стояновски (34. Шаҳбоз Жўраев, 46), 9. Иброҳим Ғанихонов (27. Мақсудхўжа Аълохўжаев, 81), 10. Ҳумоюн Муртозаев, 13. Нуриддин Нуридинов (8. Сардор Абдураимов, 67), 15. Муҳаммадали Алиқулов, 22. Нуржаҳон Музаффаров, 28. Эргаш Исмоилов, 37. Шерзод Файзиев.
«Қизилқум»: 1. Фарҳод Раҳматов, 4. Илҳомжон Ваҳобов (7. Файзуллобек Жуманқўзиев, 61), 8. Шаҳзод Раҳматуллаев, 10. Ислом Кенжабоев, 11. Олексий Шебетун (70. Шоҳруз Норхонов, 61), 15. Никола Кумбурович, 16. Асрор Ғофуров (14. Алишер Шукуров, 86), 20. Бобомурод Бозоров, 23. Самандар Шукуруллаев, 31. Жамбули Жигаури (9. Шаҳзод Туропов, 81), 77. Диёр Рахматиллоев (44. Ғиёсжон Ризақулов, 86).
Огоҳлантиришлар: Влатко Стояновски (36), Нуржаҳон Музаффаров (62), Абдул Рашид Абубакар (90+4) – Асрор Ғофуров (57).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Феруз Ғаниев.
Акмал Рустамов («Қизилқум» бош мураббийи): – Учрашув қийин ўтишини билардик, чунки «Машъал» мавсумни омадсиз бошлаган ва табиийки, ҳар қандай жамоа икки мағлубиятдан сўнг учинчи баҳсга янада жиддий тайёргарлик кўради. Лекин шунга қарамай шогирдларим берилган кўрсатмаларни тўғри бажара олиишди. Бизни совуқ ҳавога қарамай стадионга келиб қўллаб турган мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат. Ўйинимиз яхши чиқди деб ўйлайман ва ҳақли ғалабани қўлга киритдик. Ҳа, аввалги тур «Андижон» билан баҳсда кўп куч йўқотдик. Шу боис биринчи навбатда жамоани жисмоний жиҳатдан бу ўйинга тайёрлашга ҳаракат қилдик. Раҳбарият жамоамиз олдига бешинчи ўрин вазифасини қўйган, лекин биз янада юқорироқдан жой эгаллашни хоҳлаймиз. Бунинг учун охиригача ҳаракат қиламиз.
———————————————————-
11 март (чоршанба)
16:30 «СУРХОН» – «БУНЁДКОР» («Футбол-ТВ»)
19:30 «ЛОКОМОТИВ» – «ҚЎҚОН-1912» («Футбол-ТВ»)
19:45 «БУХОРО» – «ХОРАЗМ» («Спорт-ТВ»)
12 март (пайшанба)
19:30 ОКМК – «СЎҒДИЁНА» («Футбол-ТВ»)
20:00 «ДИНАМО» – «НАСАФ» («Спорт-ТВ»)
1 НЕФТЧИ 3 3 0 0 9-0 9
2 ЛОКОМОТИВ 2 2 0 0 5-1 6
3 НАСАФ 2 2 0 0 3-0 6
4 НАВБАҲОР 3 2 0 1 4-2 6
5 БУХОРО 2 2 0 0 2-0 6
6 ПАХТАКОР 3 2 0 1 4-3 6
7 ҚИЗИЛҚУМ 3 2 0 1 4-3 6
8 АНДИЖОН 3 1 0 2 5-5 3
9 ДИНАМО 2 1 0 1 3-3 3
10 БУНЁДКОР 2 1 0 1 2-2 3
11 ХОРАЗМ 2 1 0 1 1-1 3
12 ҚЎҚОН-1912 2 0 0 2 1-3 0
13 ОКМК 2 0 0 2 0-2 0
14 СУРХОН 2 0 0 2 1-6 0
15 СЎҒДИЁНА 2 0 0 2 0-6 0
16 МАШЪАЛ 3 0 0 3 0-7 0
ТЎПУРАРлар
Стипе Перица («Нефтчи») – 3та
Қувонч Абраев («Локомотив») – 2та
Достон Ҳамдамов («Пахтакор») – 2та
Петр Пажишек («Пахтакор») – 2та
Фирдавс Абдураҳмонов («Динамо») – 2та…
4-ТУР
18 март (чоршанба)
«ХОРАЗМ» – «БУНЁДКОР»
«ҚЎҚОН-1912» – «НАВБАҲОР»
«ҚИЗИЛҚУМ» – ОКМК
19 март (пайшанба)
«АНДИЖОН» – «МАШЪАЛ»
«БУХОРО» – «ДИНАМО»
20 март (жума)
«НЕФТЧИ» – «ЛОКОМОТИВ»
«НАСАФ» – «СУРХОН»
«СЎҒДИЁНА» – «ПАХТАКОР»
«Насаф» – «Сурхон» ўйини Самарақанддаги «Динамо» стадионида бўлиб ўтади. Шунингдек, «Сўғдиёна» – «Пахтакор» ўйини Тошкентдаги «Пахтакор» стадионига кўчирилди. Бунда Жиззах клуби расмий мезбон саналади. Жамоаларнинг иккинчи даврадаги ўйини ҳам тақвим бўйича «Пахтакор» стадионида ўтказилади.




