Telegram Facebook Twitter Instagram OK Ҳафталик ташрифлар: 3,836

Суперлига, 1-тур: Ёрқин старт, дабдабали голлар…

Суперлига, 1-тур: Ёрқин старт, дабдабали голлар…

Ҳисоб бўйича 35-мавсум старти жуда ёрқин чиқди. Айниқса, «Андижон» ва «Нефтчи» учун. 1-тур чиройли голлар билан ҳам гўзаллашди. Пўлатхўжа Холдорхонов («Андижон»)нинг совуққон зарбаси, Наримон Аҳмаджонов («Бунёдкор») ижросидаги «пушка»… Эътиборлиси, 8та ўйиндан ҳеч бири муроса билан якунланмади. «Навбаҳор» ва «Бунёдкор»нинг сафарда кучли рақиблардан устун келганини алоҳида таъкидлаш жоиз. «Локомотив»да ёшлар бош ролга чиқишгани – бу яна бир ёқимли ҳолат. 

«БУХОРО» – «ҚЎҚОН-1912» – 1:0 (1:0)

27 февраль. Бухоро. «Бухоро ФА» стадиони. 4235 томошабин.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Амир Галеев, Даниил Яценко, Нурбек Шералиев.

VAR ҳакамлари: Равшан Абдувоҳидов,

Зилола Раҳматова.

Гол: Шерзод Эсанов (9).

«Бухоро»: 12. Умид Ҳамроев, 2. Велко Филипович, 6. Равшан Хайруллаев, 7. Хуршид Мухторов, 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 17. Жа-воҳир Рўзиев (21. Михаил Башелеишвили, 79), 25. Шерзод Эсанов, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 77. Асилбек Қаюмов (22. Асадбек

Жўрабоев, 88), 88. Доминик Бегич (78. Владимир Родич, 79), 97. Шаҳбоз Жўрабеков.

«Қўқон-1912»: 13. Азиз Исоқов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 6. Алишер Салимов, 7. Жавоҳир Сиддиқов (9. Жавоҳир Ҳусанов, 67), 8. Шота Гвазава (21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 83),

10. Шоҳруҳ Гадоев (11. Силванус Нимели, 73), 19. Шаҳзод Акрамов, 20. Иқбол Маликжонов (69. Егор Кондратюк, 83), 22. Тома Табатадзе, 44. Андро Гиоргадзе, 99. Муҳаммаданас Ҳасанов (17. Фарҳод Соҳибжонов, 67).

Огоҳлантиришлар: Доминик Бегич (73) –

Шаҳзод Акрамов (36).

Назоратчи: Константин Смирнов.

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Андрей Шипилов («Қўқон-1912» бош мураббийи): – Шогирдларим ёмон ўйин кўрсатишмади, охиригача курашишди. Тўғри, ўйинни бироз ишончсиз бошладик. Спортда шундай: ҳаммада ҳаяжон бўлади. Умуман, мағлубиятга лойиқ эмасдик. Агар шундай ўйнашда давом этсак, омадимиз ҳам келади, албатта. Йўқ, ҳужумчиларимиз ҳам катта ҳажм­да иш бажаришди. Фақат вазиятлардан фойдаланолмадик.

Александр Хомяков («Бухоро» бош мураббийи): – Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли. Уйда ўйнадик ва мухлислар яхши қўллаб туришди. Тан оламан, иккинчи бўлимда устунлик рақиб томонига ўтиб кетди. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор – биринчи ўйин учун оддий ҳолат. Қисқаси, ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик, биринчи ўйинни ғалаба билан якунлаш муҳим эди. Ўйлайманки, ўзимиз хоҳлаган таркибни туза олдик  ва чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда.

«АНДИЖОН» – «СЎҒДИЁНА» – 4:0 (2:0)

27 февраль. Андижон. «Бобур Арена»

стадиони. 14186 томошабин.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Ислом Азимов, Авазбек Абдуллаев, Олим Тўйчибоев.

VAR ҳакамлари: Ғайрат Жўраев, Максим Нехочин.

Голлар: Неманья Чаласан (13), Мартин Боаке (45), Драган Черан (54), Пўлатхўжа Холдорхонов (84).

«Андижон»: 35. Раҳим Давронов, 4. Игорь Голбан, 6. Александре Андроникашвили,

8. Жамшид Болтабоев (18. Дамир Темиров, 87), 9. Имеда Ашортиа (22. Усмонали Исмоналиев, 70), 10. Драган Черан (11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 70), 15. Неманья Чаласан, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 27. Мартин Боаке (19. Сайфиддин Содиқов, 87), 33. Дониёр Абдуманнопов

(7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 53), 77. Маҳмуд Маҳамаджонов.

«Сўғдиёна»: 18. Никола Миркович, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Отабек Аҳадов, 8. Суҳроб Иззатов, 9. Фейсал Мулич, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 14. Люпче Дориев, 21. Тоҳир Тўхтасинов, 22. Абдулазиз Абдурашидов (7. Александр Болевич, 46), 32. Нодир Сойибов (11. Отабек Жўрақўзиев, 72), 70. Жасур Жалолиддинов.

Огоҳлантиришлар: Александр Андроникашвили (89) – Отабек Жўрақўзиев (89).

Назоратчи: Виктор Серазитдинов.

Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.

*** 12 йилдан сўнг Суперлигага ўз аренасида киришган «Андижон» старт чизиғидаги мағлубиятсиз сериясини 4та мавсумга чўзди – 2тадан ғалаба ва дуранг.

*** Иван Бошкович «Сўғдиёна» бош мураббийи ролида 100та ўйин маррасига етди. Факт: черногориялик мутахассис юбилей ўйинида фаолиятидаги энг йирик ҳисобли мағлубиятга юз тутди (0:4).

Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): – Ўйин борасида кўп гапирмоқчи эмасман. Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди: «Андижон» бизга нисбатан чиройли ўйнади ва ғалабага эришди. Биз ҳам ҳаракат қилдик, лекин ҳеч нима ўхшамади. Биздаги янги йигитлар жамоага ҳали мослашиб улгуришмагани кўринди. Ўзбек футболи йилдан йилга яхшиланмоқда. Мана, терма жамоалар халқаро майдонда мухлисларни қувонтирмоқда. Ўз навбатида, Лига ҳам футбол ривожи йўлида кўп изланяпти. «Бобур Арена»даги муҳитга эса гап йўқ. Андижонлик мухлисларига респект!

Самвел Бабаян («Андижон» бош мураббийи): – Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, осон бўлгани йўқ. Рақибни обдон ўрганиб чиққандик. Бугун ўз даражамизни чамаси 60 фоиз кўрсатдик. Ҳали қилинадиган ишлар етарли. Стадиондаги муҳит – алоҳида мавзу. Ҳамма шундай трибуналар қаршисида тўп суришни хоҳлайди. Майдондаги футболчиларни легионер ва маҳаллийга ажратмайман – биз битта жамоамиз. Азиз Турғунбоев эса жароҳат билан келганди ва ҳозир даволаняпти. Ўйлайманки, кейинги ўйинга тайёр бўлади.

«ПАХТАКОР» – «ҚИЗИЛҚУМ» – 2:0 (0:0)

27 февраль. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 3455 томошабин.

Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умрзоқов, Алишер Раҳимқулов.

VAR ҳакамлари: Наим Қосимов, Насибабону Тошмуҳаммедова.

Голлар: Достон Ҳамдамов (75), Петр

Паржишек (90+4).

«Пахтакор»: 12. Владимир Назаров, 4. Зайд Таҳсин, 7. Ҳожиакбар Алижонов (8. Дилшод Саитов, 38), 9. Иброҳим Ибрагимов, 10. Акмал Мозговой, 11. Ҳожимат Эркинов (17. Достон Ҳамдамов, 74), 14. Рустам Турдимуродов (19. Петр Паржишек, 74), 27. Сардор Собирхўжаев,

34. Шерзод Насруллаев, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77. Ойбек Бозоров.

«Қизилқум»: 1. Фарҳод Раҳматов, 8. Шаҳзод Раҳматуллаев, 10. Ислом Кенжабоев (25. Шоҳ-руз Норхонов, 76), 11. Алексей Шебетун,

14. Алишер Шукуров (9. Шаҳзод Туропов, 83), 15. Никола Кумбурович, 16. Асрор Ғофуров, 20. Бобомурод Бозоров (34. Григол Чабрадзе, 63), 23. Самандар Шукуриллаев, 31. Жамбули Жигаури, 77. Диёр Раҳматиллоев (4. Илҳом Ваҳобов, 76).

Огоҳлантириш: Асрор Ғофуров (70, Қ.).

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Бекзод Арипов.

*** «Пахтакор» 25 йилдан буён Тошкентда «Қизилқум»га ютқазмаяпти – 16та ўйинда 15та ғалаба ва 1та дуранг.

Акмал Рустамов («Қизилқум» бош мураббийи): – Шиддатли ўйин бўлди. Ҳар икки томон кўплаб вазиятлар яратди. Афсуски, бизда вазиятни якунлаш йўқ. Қайсидир маънода «Пахтакор»га омад кулиб боқди. Таркибимиз яхши, ёшлар ҳам бор. Бунгача U-21 жамоада ишлаганман, йигитлар тайёр бўлишса, асосий гуруҳга қўшамиз. Тайёргарликдан ҳам кўнглимиз тўлди. Чемпионат узоқ давом этади. Бемалол айта оламан, юқори ўринлар учун курашамиз. Раҳбариятимиз ҳам кучли бешликка кириш вазифасини қўйган. Буни ортиғи билан бажармоқчимиз. Дейлик, 4-ўринга чиқишга уринамиз.

Камолиддин Тожиев («Пахтакор» бош мураббийи): – Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди. Бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин. Иккинчи бўлимда бошқача вазифа қўйдик ва кўпроқ вазиятлар яратдик. Бугун 120 фоиз куч билан ҳаракат қилдик. Қишда 3 нафар ҳужумчини кўриб чиқдик ва якунда Петрни олдик. Мана, танловда адашмаганимиз билинди. Қолаверса, Ҳамдамов ҳам ҳужумда ўйнай олади, яна Бозоров бор. Ҳа, парагвайлик ва португалиялик ҳужумчилар билан музокара олиб бордик, бироқ биринчиси келишни истамади, иккинчиси тиббий кўрикдан ўтолмади. Алижонов тиззасидан жароҳатланди. Барчаси тиббий текширувдан сўнг маълум бўлади.

«НЕФТЧИ» – «МАШЪАЛ» – 3:0 (2:0)

28 февраль. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 7255 томошабин.

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Андрей

Цапенко, Темур Гайнуллин, Умид Раҳимжонов.

VAR ҳакамлари: Иброҳим Исмоилов, Авазбек Абдуллаев.

Голлар: Боян Цигер (9), Стипе Перица (30), Зоран Марушич (76).

«Нефтчи»: 1. Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 6. Иброҳимхалил Йўлдошев, 7. Аброр Исмоилов (11. Асилбек Жумаев, 80), 8. Владимир Йовович (77. Ратиньо, 80), 10. Жамшид Искандеров (34. Фаррух Сайфиев, 86),

18. Стипе Перица (32. Зоран Марушич, 67),

20. Анвар Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Алишер Одилов (9. Хуршид Ғиёсов, 67),

23. Йован Жокич.

«Машъал»: 35. Достон Тўхтабоев, 2. Зафар Акрамов, 5. Самандар Очилов, 8. Сардор Абдураимов (22. Нуржаҳон Музаффаров, 81), 9. Иброҳим Ғанихонов (18. Илҳом Абдуға-

ниев, 81), 10. Ҳумоюн Муртозаев (13. Нуриддин Нуриддинов, 71), 14. Абдул Рашид Абубакар, 15. Муҳаммадали Алиқулов (37. Шерзод Файзиев, 85), 28. Эргаш Исмоилов, 69. Роман Хаджиев, 97. Аугустин Чиди Квем (17. Анвар Муродов, 81).

Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров (90+1) – Эргаш Исмоилов (7), Муҳаммадали

Алиқулов (55), Сардор Абдураимов (57).

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Игорь Суров («Машъал» бош мураббийи): – Натижадан хафаман, албатта. Кураш таклиф этиб, очко олиш ниятида келгандик. Рақиб футболчилари маҳорати ўз сўзини айт­ди. 2та стандарт ҳолат режаларимизни барбод қилди. Иккинчи бўлимда 1-2 вазиятдан фойдаланганимизда, ўйинни қутқариш имконияти туғиларди. Қолган легионерларимизда кичик жароҳат бор. Мақсад? Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш.

Ислом Исмоилов («Нефтчи» бош мураббийи): – 1-тур ўйини осон кесмаслиги аниқ эди. Ҳафта давомида футболчиларга кўрсатмалар бериб келдик. Муҳими, ишланмаларимиз ўйинда ўз сўзини айтди. Лекин мураббий ҳеч қачон ўйиндан 100 фоиз қониқмайди. Камчиликлар бор ҳали. Стипе Перица ҳам, Зоран Марушич ҳам юқори даражадаги ҳужумчи. «Машъал» ўйинларини таҳлил қилишда стандарт вазиятлар бўйича камчиликлар борлигини пайқадик. Шунинг учун бош билан яхшироқ ўйнайдиган Перицани бошлан­ғич таркибга қўйдик ва бу ўзини оқлади. «Нефтчи» бош мураббийи бўлиш — шараф. Жамоа олдига юқори мақсад қўйилгани ҳар бир мураббийга мотивация беради. Мақсад — чемпионликни ҳимоя қилиш ва Элит ОЧЛда муносиб қатнашиб, тарих яратиш.

«ЛОКОМОТИВ» – «СУРХОН» – 3:1 (1:0)

28 февраль. Тошкент вил. «Дўстлик»

стадиони. 323 томошабин.

Ҳакамлар: Наим Қосимов, Элнур Дониёров, Сардор Ҳакимов, Диас Галеев.

VAR ҳакамлари: Акобирхўжа Шукуруллаев, Кристина Середа.

Голлар: Муҳаммадали Реимов (10), Қувонч Абраев (66), Лазиз Мирзаев (80) – Стефен Чинеду (69).

«Локомотив»: 1. Алексей Козлов, 7. Қувонч Абраев (8. Билол Туплиев, 68), 9. Суҳроб Нуруллоев (10. Шодиёр Шодибоев, 68), 11. Те-мурхўжа Абдухолиқов, 14. Николай Иванов, 15. Александар Шушняр, 17. Сардор Мирзаев (45. Йован Нишич, 82), 18. Олександар

Кучеренко (88. Ислом Баратов, 46), 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 33. Олег Зотеев, 70. Муҳам-мадали Реимов (71. Лазиз Мирзаев, 68).

«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 2. Беҳруз Каримов, 3. Беҳруз Жуматов (5. Жамалдин Ходжаниязов, 73), 4. Нодир Неъматхонов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 8. Стефен Чинеду, 10. Суннатилла Абдуллажонов (7. Достон Турсунов, 73),

11. Ричард Фрайдей (27. Муҳаммадали Мусахонов, 77), 17. Сарвар Абдуҳамидов (19. Фаррух Қодиров, 84), 21. Торнике Зебниаури, 66. Беҳ-руз Шайдулов (26. Беҳруз Шукуруллаев, 77).

Огоҳлантиришлар: Александар Шушняр (47) – Ҳумоюн Шербўтаев (8), Беҳруз Шайдулов (36).

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

Комиссар: Даврон Иброҳимов.

Станислав Кудряшов («Сурхон») бош мураббийи: – Мавсумни ғалаба билан бошласак зўр бўларди. Аммо футболда ғалабани иккига бўлиш имконсиз. Биринчи бўлимни жуда ёмон бошладик, йигитларни таниёлмай қолдим. Видеотаҳлилдан сўнг хулоса чиқарамиз. Танаффусдан кейин бироз жонландик, аммо қўйиб юборилган иккинчи гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Клуб раҳбарияти ёшларни тарбиялаш ва уларга имконият бериш йўлини танлади. Бу – қизиқарли ва тўғри қарор. Ўзимизга яраша таваккалга борамиз. Кейинги ўйинлар бугунгисидан яхшироқ чиқишидан умидворман. Сурхондарё – иқтидорларга тўла. Дўрмонов ва Бозоров сулолалари ҳам биздан чиққан. Биринчи навбатда, шундай иқтиидорларни кашф этишимиз керак.

Мирко Йеличич («Локомотив» бош мураббийи): – Мавсумга тайёргарлик даврида қанча «ўртоқлик» ўтказсангиз ҳам, расмий ўйин умуман бошқача: атмосфера, интенсивлик. «Сурхон» ҳам яхши жамоа, бугун унга айрим футболчилари етишмади, менимча. Таркибимизда тажрибали футболчилар кўп, шунингдек, ёшлар ҳам. Бироқ ўрта ёшли футболчилар кам. Балки бу яхшиликкадир. Чунки тажрибали футболчилар ёшларнинг ўсишларига ёрдам беришади. Ҳозир Ўзбекистонда бирданига юқори даражада ўйнаб кетадиган ёшлар кам. Терма жамоа таркибидаги аксарият футболчиларнинг ёши 30дан ошган. Шундай экан, ҳар бир клуб ёшларга кенгроқ йўл бериши керак. Зич тақвимда таркибни ақл билан танлаш керак. Агарда барча ўйинларга 10-12 нафар футболчини ташлайверсак, умумий ҳолат издан чиқиши мумкин ва бунда биз айбдор ҳисобланамиз. Яхши томони, таркибимизда асосий футболчилар сони 10-12 эмас, 20 нафар.

«ДИНАМО» – «НАВБАҲОР» – 1:2 (1:2)

28 февраль. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 9720 томошабин.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Зиёдулло

Абдураҳмонов, Абдуҳамид Абдураимов, Феруз Ҳидоятов.

VAR ҳакамлари: Равшан Абудувоҳидов,

Зилола Раҳматова.

Голлар: Фирдавс Абдураҳмонов (4) – Руслан Жиянов (11-пен.), Забиҳилло Ўринбоев (24).

«Динамо»: 1. Эдем Неманов, 5. Маҳамаду Дембеле, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Санжар Қодирқулов (17. Салим Мустафаев, 56), 8. Азиз Амонов (99. Улуғбек Ҳошимов, 71), 10. Анвар Ҳожимирзаев (91. Бектемир Абдуманнонов, 71), 20. Жалолиддин Жумабоев, 21. Жаҳонгир Абдусаломов, 37. Фирдавс Абдураҳмонов,

44. Кингсли Сарфо (16. Драмане Салоу, 56),

97. Тил Мавретич (4. Нурилло Тўхтасинов,  56).

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 6. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 7. Рус-лан Жиянов (13. Бенжемин Тейди, 88), 9. Забиҳилло Ўринбоев (28. Кати Катулонди, 88),

17. Муҳаммадали Ғиёсов (10. Шоҳмалик Комилов, 71) , 20. Қувондиқ Рўзиев, 22. Умар Адҳамзода (5. Дилшод Комилов, 71), 23. Ваня Илич (70. Аббос Ғуломов, 90+4), 34. Гиорги Жгерания, 44. Анри Чичинадзе.

Огоҳлантиришлар: Улуғбек Ҳошимов (79), Маҳамаду Дембеле (89, Д.).

Назоратчи: Темур Галеев.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

*** «Динамо» 11 йилдан буён Суперлига доирасида «Навбаҳор»ни енголмаяпти – 3та дуранг ва 8та мағлубият.

Темур Кападзе («Навбаҳор» бош мураббийи): – Керакли нуқтада самарали ҳаракатландик ва ғалаба қозондик. Лекин бугунги ўйиндан хулоса чиқармай турамиз. Ҳа, олдимда вариантлар бор эди. «Навбаҳор» мухлислари эса 2 йилдан буён мени кўришни хоҳлашларини билдириб келишди, клуб раҳбарлари ҳам. Бугун ҳар бир футболчи майдонда яхши ҳаракатланди, аммо хатолар ҳам кузатилди. Захирамиз бор, ротация қилиш асносида ўйиндан-ўйинга янада кучайиб борамиз. Олдимизда энг юқори вазифа турибди. Алекс Фернандес яқинда келди ва спорт формаси ҳали оптимал даражада эмас. Ундан кейинги ўйинларда фойдаланамиз.

Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): – Нима дейишим мумкин? Ўйинни кўрдинглар. Тезкор голдан кейин қўпол хатоларга йўл қўя бошладик. Хуллас, нотўғри ўйнадик ва мағлубиятда ўзимиз айбдормиз. Мухлислардан узр сўраймиз. Ҳозир Қодирқулов ёки бошқа футболчига эътироз билдиролмайман. Бутун жамоа нотўғри ўйнади. «Навбаҳор»? Барчаси бошқача кечиши мумкин эди. Ҳозир баҳор, кутилмаган натижалар бўлиши табиий ҳол. 5та турдан сўнг қайси жамоа нималарга қодирлиги кўринади.

ОКМК – «БУНЁДКОР» – 0:1 (0:0)

1 март. Тошкент вил. «Дўстлик» стадиони. 1230 томошабин. 

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Руслан

Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ринат Серазитдинов.

VAR ҳакамлари: Акобирхўжа Шукуруллаев, Шерзод Аъзамов.

Гол: Наримон Аҳмаджонов (63).

ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Гиорги Папава, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 9. Азиз Холмуродов (21. Ҳазрат Турсунқулов, 90), 17. Нодир Абдураззоқов (16. Наоки Сенага, 86), 18. Риан Исламов (4. Миржамол Қосимов, 75), 22. Саидафзал Аҳроров,

27. Урош Кожиж (11. Али Абдураҳмонов, 75), 28. Арихиро Сентоку (10. Асадбек Собиржонов, 75), 44. Аброр Каримов.

«Бунёдкор»: 1. Абдумавлон Абдулжалилов,

4. Нажмиддин Нормуродов, 8. Дмитрий Плетнёв (21. Носир Абдусаломов, 80), 9. Матия Кривокапич (11. Сардор Абдунабиев, 88),

10. Амир Тўрақулов (3. Сардор Раҳмонов, 46), 15. Марко Бугарин, 18. Наримон Аҳмаджонов (28. Самандар Мавлонқулов, 68), 23. Асадбек Раҳимжонов, 25. Ицуки Урата, 66. Азизбек Тўлқинбеков, 77. Билолхон Тошмирзаев

(17. Музаффар Олимжонов, 80).

Огоҳлантиришлар: Урош Кожиж (4), Авазбек Ўлмасалиев (72), Али Абдураҳмонов (90+5) – Марко Бугарин (4), Амир Тўрақулов (22), Дмит-рий Плетнёв (45), Нажмиддин Нормуродов (53).

Назоратчи: Бахтиёр Намозов.

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев.

Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи): – Бу фақат бошланиши, йигитлардан илтимос, камтар бўлиб қолишимиз, ке­йинги ўйинга хотиржам тайёрланишимиз керак. Худо хоҳласа, яқин келажакда ҳомийлик борасида ҳаммаси изга тушади, чунки бу ўзбек футболи учун муҳим, барибир. Шукр, бугун «нол»га ўйнадик, ҳимояда яхши ишладик – бу расмий ўйин. Назорат баҳслари айнан шунинг учун керак. Аҳмадаалиев ўзини ОКМКда қулай ҳис қилса, унга тўсиқ қўймаслигимиз керак, марҳамат, бу йил ОКМКга ёрдам берсин. Наримоннинг юраги катта. Катта юрак ва катта ўпка. Биласизми, у бугун ўйнамаслиги керак эди. Лекин ишга муносабатидан эрталаб уни асосий таркибда ўйнатишни лозим топдим. Наримонни нега алмаштирдим? Чунки ўпкаси катта, кўп югурди, юклама туфайли чарчади.

Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): – 1-тур учун ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Айниқса, биринчи бўлимда. Дейлик, Нодир Абдураззоқовда яхши вазият бўлди, бундай ҳолатларни голга айлантириш керак. Натижадан хулоса чиқариб, хатолар устида ишлаймиз. 10 нафардан ортиқ футболчи кетгани ўз таъсирини ўтказди. Дилшод Аҳмадалиев ўйнамаган пайт ҳеч ким ЎФАга илтимос қилмади. Ҳаёт шунақа, ўтади-кетади. Тилда суяк йўқ, гапириш осон. Асқаров эса жамоа­га тўғри келмади. Ёшлар малакасини ошириш учун йиллар керак. Москва ҳам бир кунда қурилмаган. Машғулотларни рўза ҳолатда ўтказяпмиз. Бу – нормал ҳолат. Тарихга қарасак, Саудияда ОЧЛдаги  ўйинимиз рамазон ойига тўғри келганди. Ўшанда ҳаммаси жо­йида бўлган. Мана, бугун ҳеч кимнинг томири тортишиб қолгани йўқ ёки жисмонан чарчаб йиқилиб қолмади.

«НАСАФ» – «ХОРАЗМ» – 1:0 (0:0)

1 март. Ғузор. «Марказий» стадиони.

1790 томошабин.

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов, Жаҳонгир Норалиев.

VAR ҳакамлари: Достон Раҳмонов, Шоҳнур Йўлдошев.

Гол: Аденис Шала (90).

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (32. Қувонч Хушвақтов, 76), 6. Сардор Баҳромов, 8. Зафармурод Абдураҳматов, 7. Аденис Шала,

10. Бобур Абдухолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов (80. Даврон Усмонов, 83), 15. Ойбек Рустамов, 17. Мурод Раҳматов (55. Диёр Абдуназаров, 67), 92. Умарбек Эшмуродов.

«Хоразм»: 13. Машҳур Муҳаммаджонов, 2. Диёр Ортиқбоев, 6. Аббос Отахонов, 10. Янис Лери (79. Азиз Аҳроров, 79), 13. Элзио Лохан (9. Жа-сур Азимов, 79), 15. Азиз Пирмуҳаммадов,

22. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 25. Матия Ром, 94. Рустам Абдуҳамидов, 96. Рафаэль Сабино, 97. Боубакар Траоре (7. Темур Исмоилов, 63).

Огоҳлантиришлар: Даврон Усмонов (90+3) – Аббос Отахонов (7).

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Абдулбосит Валихонов.

Сергей Токов («Хоразм» бош мураббийи): – Икки томон учун ҳам оғир ўйин. Майдон ҳам оғир экан. Фақат «Насаф»нинг омади келди. Қайси тараф гол урса, ютиб кетадиган ўйин бўлди. Титул ҳомий борасидаги савол менга эмас, бунга раҳбарият жавоб бергани маъқул. Ўйинни қайта таҳлил қиламиз ва хатоларни ўрганамиз. Ютқаздикми, демак, бутун жамоа айбдор – футболчилар, мураббийлар…

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): – Оғир, лекин ёқимли ғалаба. Агар майдон ҳолати яхшироқ бўлганида, янада чиройли ўйин кўрсатардик. «Насаф»нинг ҳомийи – бутун Қашқадарё вилояти. Жамоамиз доимий эътиборда. Ойбек Рустамов техник хатоларга йўл қўйгандир, лекин кўп меҳнат қилди. Ҳеч ким нотўғри узатма бериш ҳақида ўйламайди. Атайин тўп оширмаслик ўз жамоасига қарши ўйнаш ҳисобланади. Ойбек эса асло бундай ҳаракатланмайди.

2-ТУР

4 март (чоршанба)

18:45 «ҚЎҚОН-1912» – «ПАХТАКОР»

19:15 «ҚИЗИЛҚУМ» – «АНДИЖОН»

5 март (пайшанба)

19:00 «НАВБАҲОР» – «БУХОРО»

19:15 «МАШЪАЛ» – «ЛОКОМОТИВ»

19:30 «СУРХОН» – «НЕФТЧИ»

6 март (жума)

19:00 «БУНЁДКОР» – «ДИНАМО»

19:15 «СЎҒДИЁНА» – «НАСАФ»

19:30 «ХОРАЗМ» – ОКМК

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

– Бугун ўз даражамизни чамаси 60 фоиз кўрсатдик. Самвел Бабаян («Андижон» бош мураббийи).

– Ҳозир Ўзбекистонда бирданига юқори даражада ўйнаб кетадиган ёшлар кам. Терма жамоа таркибидаги аксарият футболчиларнинг ёши 30дан ошган. Шундай экан, ҳар бир клуб ёшларга кенгроқ йўл бериши керак. Мирко Йеличич («Локомотив» бош мураббийи).

– Нима дейишим мумкин? Нотўғри ўйнадик ва мағлубиятда ўзимиз айбдормиз. Лекин қайси жамоа нималарга қодирлиги 5та турдан сўнг кўринади. Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи).

– Ёшлар малакаси ошириш учун йиллар керак. Москва ҳам бир кунда қурилмаган. Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи).

Янги мавсумдан VAR тизими марказлашган тартибда бошқарилмоқда. Миллий футбол марказида жойлашган ягона VAR тизими жумладан, илк кунги «Бухоро» – «Қўқон-1912» ва «Андижон» – «Сўғдиёна» ўйинларини назорат қилди.

***

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Суперлига 1-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Қизилқум», «Локомотив» – «Сурхон» ва ОКМК – «Бун­ёдкор» ўйинларини бевосита стадионда кузатди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *