Тараддуд: ЖАМОАЛАРДАН ДАРАКЛАР
Тараддуд: ЖАМОАЛАРДАН ДАРАКЛАР
«НЕФТЧИ»
Фарғона жамоаси 10 февраль куни Туркияда навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Батуми «Динамо»сига қарши кечган ўйин «Нефтчи»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жумладан,жамоанинг янги ҳужумчиси Стипе Перица норасмий дебют голини нишонлади.
«Нефтчи» – «Динамо» Бт. (Грузия) – 4:1 (0:0)
Голлар: Стипе Перица (58-пен.), Аброр Исмоилов (61), Хуршид Ғиёсов (69), Асилбек Жумаев (84) – Дмитрий Мандриченко (76).
«Нефтчи»: Ботирали Эргашев, Иззатилло Пўлатов, Анвар Ғофуров, Боян Цигер, Фаррух Сайфиев, Йован Жокич, Икром Алибоев, Аброр Исмоилов, Алишер Одилов, Жамшид Искандеров, Стипе Перица.
Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммадқодир Расулжонов, Рустам Фомин, Азиз Муратов, Асилбек Жумаев, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Зоран Марушич, Далер Тухсанов, Хуршид Ғиёсов.
«ДИНАМО»
«Динамо» БААдаги иккинчи йиғини дастуридан ўрин олган «Зенит» Россия)га қарши ўйинда ягона гол туфайли мағлубиятга учради. Санкт-Петербург клуби ўйин арафасида «Ал-Наср» (С.Арабистони) ҳужумчиси Жон Дуран трансферини расмийлаштирган бўлса-да, колумбиялик футболчи майдонга тушмади. Лекин Сергей Семак ҳам, Вадим Абрамов ҳам жанговар таркиб танлашди. Ягона гол 5-дақиқада Александр Ерохин ҳисобига ёзилди, «Динамо»дан эса Азиз Амонов яккама-якка вазиятдан фойдаланолмади. Умуман, Вадим Абрамов шогирдлари бир қатор вазиятларни кўкка совуришди. Шу тариқа Россиянинг 10 карра чемпиони минимал ҳисобда устун келди. Кеча (11 февраль) эса «Динамо» Ажман шаҳрида Арманистоннинг 13 карра чемпиони «Пюник» билан куч синашди. Дарвоқе, «динамочилар» учун ҳам Суперлига мавсуми олдидан янги қоидалар ва регламентдаги ўзгаришлар, ҳакамлар қарорлари мезонлари, VAR билан боғлиқ тартиб ва процедуралар, қўполлик, қўл билан ўйнаш, «офсайд» ва интизомий жазолар мавзусида махсус семинар ташкил этилди. Инструкторлар ўйин давомида юзага келадиган вазиятларни видеолавҳалар орқали таҳлил қилиб, футболчилар ва мураббийларга янги мавсумда ҳакамлар қандай мезон асосида қарор қабул қилишларини аниқ мисоллар билан кўрсатиб беришди.
«Зенит» (Россия) – «Динамо» – 1:0 (1:0)
Гол: Александр Ерохин (5).
«Динамо»: Эдем Неманов, Санжар Қодирқулов, Маҳаммаду Дембеле, Жаҳонгир Ўрозов, Жалолиддин Жумабоев, Тил Мавретич, Нурилло Тўхтасинов, Жаҳонгир Абдусаломов, Азиз Амонов, Анвар Ҳожимирзаев, Фирдавс Абдураҳмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Улуғбек Ҳошимов, Хислат Халилов, Расул Йўлдошев, Беҳруз Облақулов, Абдулаҳад Ҳошимов, Акбар Худойбердиев, Бектемир Абдуманнонов, Драмане Салоу, Улуғбек Абдуллаев.
«БУНЁДКОР»
«Бунёдкор»га Анталия йиғинида навбатдаги назорат ўйинида Дания чемпионати Биринчи дивизиони иштирокчиси «ХБ Кеге» рақиблик қилди. Унда «қалдирғочлар» 2:4 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Жамоа голларига Носир Абдусаломов ва Азиз Тўлқинбеков муаллифлик қилишди. «Бунёдкор» шундан сўнг Чехиянинг «Височина» клубини Матия Крипакович қайд этган «дубль» эвазига доғда қолдирди – 2:0.
«Бунёдкор» – «ХБ Кеге» (Дания) – 2:4
Голлар: Носир Абдусаломов, Азиз
Тўлқинбеков.
«Бунёдкор» (бошланғич таркиб): Абдумавлон Абдужалилов, Миркамол Аннаматов, Сардор Раҳмонов, Ислом Анваров, Наримон Аҳмаджонов, Азиз Тўлқинбеков, Сардор Абдунабиев, Носир Абдусаломов, Эгамберди Шарипов, Музаффар Олимжонов, Самандар Мавлонқулов.
«Бунёдкор» – «Височина» (Чехия) – 2:0
Голлар: Матия Крипакович (2та).
ОКМК
ОКМК футбол академияси тажрибали мутахассиси Денис Хомутов билан ҳамкорлик шартномаси муддатини узайтирилди. Унга кўра, академиянинг украиналик спорт директори 2028 йил якунига қадар Олмалиқда қолади. Янги келишув доирасида асосий эътибор маҳаллий мутахассисларнинг методик билимларини мунтазам бойитиб бориш, машгғулотларга инновацион ёндашув, скаутинг ва селекция ишларига қаратилади. Олмалиқ клубининг Анталиядаги йиғинига келсак, «кончилар» «Женис» (Қозоғистон) билан тўқнаш келиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳал қилувчи гол 76-дақиқада Нодир Абдураззоқов томонидан урилди.
ОКМК – «Женис» (Қозоғистон) – 1:0 (0:0)
Гол: Нодир Абдураззоқов (76).
ОКМК (биринчи бўлим): Ҳамидулло Абдунабиев, Шаҳзод Тоиров, Азиз Холмуродов, Ҳазрат Турсунқулов, Риан Исломов, Аҳмадулло Муқимжонов, Али Абдураҳмонов, Аброр Саримсоқов, Асрор Отахонов, Абубакрризо Турдиалиев, Асадбек Собиржонов.
ОКМК (иккинчи бўлим): Умид Эргашев, Миржамол Қосимов, Гиорги Папава, Авазбек Ўлмасалиев, Урош Койич, Элдор Бегимов, Наоки Сенага, Саидафзал Аҳроров, Арихиро Сентоку, Аброр Каримов, Нодир Абдураззоқов.
«СЎҒДИЁНА»
Жиззах жамоаси Туркиядаги ўқув-машғулотлар жараёни доирасида «Рустави» (Грузия)га қарши назорат учрашуви ўтказди. Асосан ёш футболчиларда амалиётни оширишга қаратилган ўйин 1:3 ҳисобида якунланди. «Сўғдиёна»нинг голи Люпче Дориев тмонидан урилди.
«Сўғдиёна» – «Рустави» (Грузия) – 1:3
Гол: Люпче Дориев.
«ҚИЗИЛҚУМ»
«Қизилқум» Анталияда Бишкекнинг «Дордой» жамоаси билан рўбарў келиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Акмал Рустамов жамоаси ғалабасини таъминлаган гол муаллифи – ярим ҳимоячи Шаҳзод Раҳматуллаев. «Простежов» (Чехия)га қарши кечган кейинги ўйинда эса навоийликлар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди.
«Қизилқум» – «Дордой»
(Қирғизистон) – 1:0 (0:0)
Гол: Шаҳзод Раҳматуллаев (78-пен.).
«Қизилқум» (бошланғич таркиб): Ҳумоюншоҳ Сайётов, Файзулло Жуманқўзиев, Шаҳзод Раҳматуллаев, Ислом Кенжабоев, Бобомурод Бозоров, Асрор Ғофуров, Шаҳзод Туропов, Ғиёс Ризақулов, Диёр Раҳматиллоев, Алексей Шебетун, Муҳаммадазиз Иброҳимов.
«Қизилқум» — «Простежов» (Чехия) – 1:2
Гол: Шаҳзод Туропов (18).
«СУРХОН»
Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган «Сурхон» Россиянинг иккинчи даражали лигаси иштирокчиси – «Шинник» билан назорат ўйинида майдонга тушиб, 2та жавобсиз гол қўйиб юборди. «Сурхон» мураббийлари ушбу баҳс орқали камчиликларни кўздан кечириб олишди. Клуб матбуот хизмати эса таркибни эълон қилмади.
«Сурхон» – «Шинник» (Россия) — 0:2 (0:1)
Голлар: Стефанович (41), Порохов (81).
«АНДИЖОН»
«Андижон» тожикистонлик ҳужумчи Шаҳром Самиев билан ўртадаги шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилди. Аввалги мавсум «Хоразм»да ижара муддатини ўтаган футболчи «бургутлар» сафига 2024 йили қўшилганди. Ўшанда у билан 3 йиллик шартнома тузилган. Хуллас, Самиев яқинда яқинда Ироқнинг «Ал-Карма» клуби аъзосига айланди.
«ҚЎҚОН-1912»
Машғулотларни Туркияда олиб бораётган қўқонликлар Қозоғистоннинг икки карра чемпиони – «Шахтёр»га қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. «Қўқон-1912» сафида голларга Тома Табатадзе, Жавоҳир Ҳусанов ва Иқбол Маликжонов муаллифлик қилишди. Жамоа футболчилари шунингдек, ЎФАнинг «Ҳалол ўйин» мавзусидаги онлайн-семинарида иштирок этишди. Унда мутахассислар келишилган ўйинлар ва тотализаторда иштирок этиш ёмон оқибатларга олиб келишини атрофлича тушунтиришди.
«Қўқон-1912» – «Шахтёр»
(Қозоғистон) – 3:1
Голлар: Тома Табатадзе, Жавоҳир
Ҳусанов, Иқбол Маликжонов.
«Қўқон-1912»: Азиз Исоқов, Алишер Салимов, Аслиддин Тоштемиров, Жасур Ёқубов, Зафар Ҳакимов, Шота Гвазава, Иқбол Маликжонов, Шоҳруҳ Гадоев, Муҳаммаданас Ҳасанов, Жавоҳир Ҳусанов, Тома Табатадзе.
Захирадан майдонга тушганлар: Саидислом Паҳлавонов, Муҳаммадзиё Адҳамжонов, Шаҳзод Акрамов, Андро Гиоргадзе, Муҳриддин Пазилдинов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Жавоҳир Сиддиқов, Иброҳим Мухторов, Егор Кондратюк, Фарҳод Соҳибжонов.
«МАШЪАЛ»
Муборак клуби янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда. «Газчилар» «Динамо» ҳимоячиси Мақсудхўжа Аълохўжаев билан 3 йиллик битим тузишди. Шунингдек, «Андижон»да ўйнаган Илҳом Абдуғаниев ҳам клуб машғулотларига қўшилди. Ўтган мавсум Қирғизистонда «Нефтчи» (Қўчқор-ота) шарафини ҳимоя қилган Жаҳонгир Турсунов ҳам «Машъал»да. Эслатма, жамоани янги мавсумда россиялик Игорь Суров бошқаради. Умуман, «Машъал» ҳозирга қадар 5 нафар футболчини ПФЛ рўйхатидан ўтказди. Улардан бири билан шартнома муддати узайтирилган, 4 нафари эса жамоа сафига эркин агент мақомида қўшилган. Гап Маҳмуд Жўрабоев, Муҳаммадали Алиқулов, Асадбек Ҳабибуллаев, Мақсудхўжа Аълохўжаев ва Самандар Жўрабеков ҳақида кетмоқда.
Асадбек Ҳабибуллаев — 21 ёш, ҳимоячи. Ўтган мавсум 23та ўйинда иштирок этиб, 1та гол урган футболчи 2 йиллик шартнома остига имзо чекди.
Мақсудхўжа Аълохўжаев — 21 ёш, ҳимоячи. Ўтган мавсум «Динамо»нинг 10та ўйинида қатнашиб, 1та самарали узатма қайд этган. У билан 3 йиллик шартнома тузилди.
Самандар Жўрабеков — 21 ёш, дарвозабон. «Олимпик»нинг 11та ўйинида майдонга тушган кипер билан 3 йиллик шартнома расмийлаштирилди.
«БУХОРО»
Бухороликлар 10 февраль куни Қозоғистоннинг «Окжетпес» клубига қарши майдонга тушишди. Анталияда ташкиллаштирилган ушбу ўйинда рақиб 2:1 ҳисобида устун келди.
«Бухоро» – «Окжетпес»
(Қозоғистон) – 1:2 (1:1)
Голлар: Абинур Нуримбет (39-авт.) – Владислав Васильев (12), Нургани Бурибаев (48).
«Бухоро» (биринчи бўлим): Ширинбой Абдуллаев, Шаҳзод Жўрабеков, Велко Филипович, Нодир Аҳмаджонов, Хуршид Мухторов, Рашван Хайруллаев, Жавоҳир Рўзиев, Доминик Бегич, Темур Мамасиддиқов, Шаҳзод Убайдуллаев, Асадбек Жўрабоев.
«Бухоро» (иккинчи): Мардон Мелиев, Кирилл Тодоров, Сардор Қулматов, Божан Младович, Муҳаммад Йўлдошев, Озодбек Ражабов, Анвар Жўраев, Шерзод Эсанов, Асилбек Қаюмов, Владимир Родич, Оғабек Маҳмадаминов.
«ХОРАЗМ»
Сергей Токов қўл остидаги Урганч клуби Анталия йиғинидан ўрин олган навбатдаги «ўртоқлик»да Яни Лери қайд этган «дубль» эвазига «Дитикон» (Швейцария)ни мағлубиятга учратди – 2:0.
«Хоразм» – «Дитикон» (Швейцария) – 2:0
Голлар: Янис Лери (2та).
«Хоразм»: Дилшод Ёқубов, Фаррух Иброҳимов, Аббос Отахонов, Акмал Исоқов, Равшан Султонов, Жасур Азимов, Нодир Абдухолиқов, Асадбек Саитхонов, Азиз Аҳроров, Темур Исмоилов, Данила Ежов.
Захира: Машҳур Муҳаммаджонов, Аброр Ҳусинов, Матия Ром, Азиз Пирмуҳаммедов, Диёр Ортиқбоев, Элзио Лохан, Рафаэль Сабино, Рустам Абдуҳамидов, Янис Лери, Одамбой Олимов, Равшан Султонов.
«ШЎРТАН»
Асрор Алиқулов бошқарувидаги «Шўртан» Про лигага тайёргарликни давом эттирмоқда. Ғузорликлар энди машғулотларни Тошкентда олиб боришади. Пойтахт йиғинига киришган жамоа 23 февралга қадар 4та назорат учрашувида майдонга тушишни режалаштирган:
11 февраль (кеча) – «Локомотив» U-21
14 февраль – «Регар-ТадАЗ» (Тожикистон)
18 февраль – ОшМУ (Қирғизистон)
23 февраль – «Бунёдкор»
«ОЛИМПИК MOBIUZ»
Аввалги мавсум «Сурхон» ва «Қўқон-1912»да ўйнаган ҳужумчи Абдуғафур Ҳайдаров «Олимпик-MobiUz» сафини тўлдирди. ПФЛ матбуот хизмати хабарига кўра, 20 ёшли ҳужумчи жорий йил якунига қадар ижара муддатини ўтайди. Ҳуқуқий жиҳатдан Термиз клубига тегишли футболчи якунланган мавсум «Сурхон» ва «Қўқон-1912»нинг жами 31та ўйинда 2тадан гол ва ассист қайд этганди.
«ҒАЗАЛКЕНТ»
Про лига дебютанти Анталиядаги иккинчи назорат учрашувида Қирғизистоннинг «Азия Талас» клубига ютқазди – 1:3. «Ғазалкент»нинг ягона голини Озодбек Ибодуллаев пенальтидан урди. Рақиб жамоани ҳамюртимиз Максим Шацких бошқараётганини ҳам айтиш ўринли.
«Ғазалкент» – «Азия Талас»
(Қирғизистон) – 1:3 (0:2)
Голлар: Озодбек Ибодуллаев (83-пен.) – Димур Чикладзе (3), Магсад Алигулов (19), Николай Агапов (67).
«Ғазалкент»: Асилбек Аташов, Муҳаммадюсуф Маҳмудов, Владислав Набатов, Суҳроб Садиржонов, Абдураҳмон Абдуллаев, Азизилло Эркинжонов, Тимофей Постников, Одил Баҳодиров, Элбек Рўзуқулов, Дмитрий Лунёв, Беҳруз Жамолиддинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Мақсуд Қўчқорбоев, Умид Турғунов, Озодбек Ибодуллаев, Ҳожиакбар Юсуфбоев, Абдувакил Ҳикматуллаев, Муҳаммадюсуф Мирқодиров, Муҳаммадюсуф Файзуллаев, Адам Присняжнюк, Феруз Олимов, Иван Подтинний, Иван Коршунов.
«МЕТАЛЛУРГ»
«Металлург» янги мавсумга тайёргарлик жараёнини Тошкентда давом эттиради. Илҳом Мўминжонов жамоаси таркибига дарвозабон Суҳроб Султонов қўшилди. Олдин ҳам «Металлург»да ўйнаган футболчи «Бунёдкор»дан кетганидан буён жамоасиз эди. Шунингдек, Иброҳим Нўъмоновнинг янги мавсумни «Металлург»да бошлаши аниқ. 2025 йили «Машъал» ва «Бухоро»да тўп сурган ҳужумчи олдинроқ «Каттақўрғон» машғулотларида иштирок этганди.
«ГУЛИСТОН»
«Гулистон» кеча (11 февраль) машғулотларга қайтди. Клуб матбуот хизмати хабарига қараганда, бу сафарги йиғин давомида «Арал» ва «Лочин»га қарши назорат ўйинлари ташкил этилади. Қолаверса, Суперлига, Про лига ва хориж жамоалари билан бу борада музокара кетмоқда.
ПФЛ ва клубларнинг расмий саҳифалари, шунингдек, championat.asia, sports.uz сайтлари хабарларидан ҳам фойдаланилди
ПРО ЛИГА-2026
9-11-иштирокчилар – ТерДУ, “Ғазалкент” ва “Металлург”
ПФЛ хабарида айтилишича, Про лиганинг янги мавсумида қатнашадиган жамоалар 11тага етди. Кутилганидек, «Ғазалкент» ва «Металлург», шунингдек, ТерДУ клублари бирин-кетин талабларни бажарди.
«ҒАЗАЛКЕНТ»
Ҳа, «Ғазалкент» клуби ҳам Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди. Жамоа олдинроқ Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширган ва унга янги футболчилар шартномасини рўйхатдан ўтказиш учун MyLeague платформасидан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилганди. «Ғазалкент» кейинги қадам сифатида Бўстонлиқ туманида жойлашган стадионга инвестиция киритиш орқали ундан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фойдаланиш юзасидан ариза топширди. Клуб аренани капитал таъмирдан чиқариш бўйича смета ишлаб чиқиб, унинг молиялаштириш манбалари бўйича ўз режасини тасдиқлаган. Эндиликда Спорт вазирлиги билан ҳамкорликда стадиондан фойдаланиш масаласида ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари бошланди. Шундан сўнг стадионда қурилиш ва таъмирлаш ишлари старт олади. Клуб режасига кўра, янги қиёфага кирадиган стадион шу йилнинг иккинчи ярмига қадар тайёр бўлиши керак. Шунингдек, ЎФА кўмаги билан «Ғазалкент» ҳамда Тошкент вилояти футбол мактаби ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Эндиликда Тошкент вилоятининг турли ҳудудларида «Ғазалкент» клуби мактаби филиаллари ташкил этилади. Ўз навбатида, клуб 8та ёш тоифаси бўйича камида 25 нафардан футболчини Лига рўйхатидан ўтказишни бошлайди. Айни вақт «Ғазалкент»нинг йиллик харажатлар сметаси Лига рўйхатидан ўтказилган. Режага кўра, клуб кейинги йилларда ОФК лицензиялаш жараёнига синов тариқасида жалб этилади. Хуллас, ПФЛ йиллик сметаси, стадионни тўлиқ таъмирлаш харажати хусусий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилаётгани, стратегияси ва болалар футболини янада ривожлантиришга ёндашувидан келиб чиқиб, «Ғазалкент»ни Про лига иштирокчилари сафига қабул қилди.
«Металлург»
9 февраль куни ФИФА Интизом қўмитаси «Металлург» ва клубнинг собиқ футболчиси Иван Йосович ўртасидаги низо ёпилганини маълум қилди. Хуллас, Бекобод клуби сербиялик футболчи олдидаги қарздорликни тўлақонли бартараф этди. Якунда Йосович клубга нисбатан қўлланилган тақиқнинг олиб ташлашни сўраб мурожаат қилди. Якунда ФИФА Интизом қўмитаси «Металлург»дан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқини олиб ташлади. Шу билан айни пайт Ўзбекистонда ФИФА тақиқига учраган клублар қолмади. Муҳими, «Металлург» Про лигада иштирок этиш бўйича Лига томонидан қўйилган минимал талабларни бажарди. «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан йўлланган хатга жавобан Лига «Металлург» клубини қатнашчилар сафига қайтариш бўйича ишлар кетма-кетлигини баён қилганди. Шу асосда комбинат томонидан жорий йилнинг 23 январь куни Улуғбек Мирзаев «Металлург» клуби бош директори лавозимига тайинланди. Лига талабига кўра, клуб биринчи галда FIFA Legal Portal ва FIFA TMS платформаларига кириш ҳуқуқини қайтариб олиши лозим эди. Мазкур иш амалга оширилди ҳамда унда акс этган легионер футболчи олдидаги қарздорлик масаласига ойдинлик киритилди. Кейинчалик «Металлург» қарздорликни бартараф этиш юзасидан иш олиб борди ва 9 февраль куни ФИФА «Металлург» клубидан трансфер тақиқини олиб ташлади. Эндиликда клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун MyLeague платформасидан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилади. Биринчи навбатда, клуб раҳбар органи рўйхатга олинади ва шундан кейин профессионал меҳнат шартномаларига навбат келади. Шунингдек, клуб қошидаги академия футболчилари лицензиялаш талаблари асосида Лига платформасига киритиб чиқилади. «Металлург» таъсисчиси «Ўзметкомбинат» АЖ клубнинг йиллик харажатлар сметасини тасдиқлаган бўлиб, ундан Бекобод шаҳридаги стадионни Про лига ўйинларига тайёрлаш чиқимлари ҳам жой олган. Айни вақт стадионда ишлар бошлаб юборилган. Шундан келиб чиқиб, Лига «Металлург»нинг Про лига иштирокчилари сафига қўшилганлигини маълум қилади.
ТЕРДУ
Термиз Давлат университети қошида ташкил этилган ТерДУ клуби ҳам иштирокини Про лигада давом эттиради. Жамоа университет ректори Абдуқодир Тошқулов ташаббуси билан юқорироқ лигага кўтарилди. Ўтган йилнинг июль ойида Биринчи лига иштирокчиси «Қизириқ» Термиз Давлат университети тасарруфига ўтказилган ва ТерДУ номини олганди. Шундан сўнг фаолиятида жонланиш кузатилган клуб мавсумни ўз минтақасида кучли бешликда якунлаб, Тошкент мезбонлик қилган «плей-офф» босқичида иштирок этди. Олий таълим муассаси ректори ўз хатида ТерДУ Про лига талабларини бажаришга тайёрлигини маълум қилди. Термизда катта футбол ўйинлари талабига жавоб берадиган ареналар сони чекланган. Шундан келиб чиқиб, ТерДУ 2026 йилги мавсум давомида «Сурхон»нинг захира майдонидан фойдаланиш бўйича шартнома тузди. Мазкур майдон замонавий талаблар асосида бунёд этилган бўлиб, Про лига учрашувларини қабул қилиш имкониятига эга. Лига билан келишув асосида ТерДУ U-19 жамоаси таркиби университетнинг кичик курс талабаларидан ташкил топади. Ўз навбатида, асосий таркиб футболчилари билан Лига талаб қилган кўринишда профессионал шартнома имзоланади. Қайд этиш керак, Про лига иштирокчиларининг турли ҳудудлардан эканлиги мамлакат футболи ривожи йўлида муҳим аҳамият касб этади. Бугунга келиб, Суперлигада ўз ўрнини тополмаган иқтидорларда ўзини намоён қилиш имконияти мавжуд бўлган ўрта синф жамоалари сони ортиб бормоқда. Танлов имкониятининг ошиб бориши ўз навбатида рақобат муҳитига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Лига университетлар қошида ташкил этилаётган футбол клубларининг янги босқичга чиқиб бораётганини олқишлайди. Ишонамизки, қисқа вақт ичида олийгоҳлар нафақат таълим, балки профессионал спорт йўналишидаги имкониятлари билан ҳам ёш авлодни ўзига жалб қилади.
Манба: ПФЛ матбуот хизмати




