АПЛ Элит жамоаларида ҳеч қачон “Сити”даги каби катта пасайиш кузатилмаган

АПЛ Элит жамоаларида ҳеч қачон “Сити”даги каби катта пасайиш кузатилмаган

"Ливерпул" ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Манчестер Сити"нинг жорий мавсумдаги натижалари ҳақида гапирди.

 «Мен элит жамоада бундай катта пасайишни ҳеч қачон кўрмаганман. Чоршанба кунги Париждаги сўнгги мағлубият "Сити"нинг ҳозирги таназзулидаги даҳшатли статистикага қўшилди. 2 ноябрь куни "Борнмут"дан учралган мағлубиятдан олдин "Сити" 32 ўйинли мағлубиятсиз серия қайд этганди эди. Ўшандан бери улар лигада ўтказган 13та ўйиннинг 6тасида мағлуб бўлишди. 

 Бу пасайиш Европада ҳам такрорланди. Чемпионлар Лигасида мағлубиятсиз ўтказилган 26та ўйиндан сўнг, “Сити” сўнгги тўртта ўйиндан учтасида ютқазди. Бундан Гвардиола даҳшатга тушган бўлса керак, “ПСЖ” ҳисобни 2:1 га қисқартирганидан кейин “шаҳарликлар” мағлубиятга учраши  муқаррар бўлиб туюлди. "Сити"нинг ҳимояси шу куни босим остида парчаланиб кетган камбағал Премер-лига жамоасиникига ўхшарди” – дея, каррагернинг сўзларидан иқтибос келтиради The Telegraph. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.