"Байер" "Рома" ҳимоячисини ижарага олди

"Байер" "Рома" ҳимоячисини ижарага олди

Леверкузеннинг "Байер" клуби Италиянинг "Рома" клубида ўйнаётган 29 ёшли ҳимоячи Марио Эрмосонинг ижарага олинганини эълон қилди.

Аслида, Эрмосо "Реал Мадрид"тарбияланувчиси ҳисобланиб, у "Эспаньол" ва "Атлетико Мадрид"да ҳам тўп сурган. Испаниялик футболчи ўтган йилнинг сентябрида "Рома" футболчисига айланганди. Марио рим клуби сафида барча турнирларда 13та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урган. 

 Футболчининг Рим клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. Нуфузли Трансфермаркт интернет порталида берилган маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.