Баҳром Ҳайдаров: “Мавсумни уйда бошлаш доим осонроқ бўлади”

Баҳром Ҳайдаров: “Мавсумни уйда бошлаш доим осонроқ бўлади”

Суперлига-2025-йилги мавсумига қуръа ташлангач, “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров жамоа матбуот хизматига чемпионат старти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 Қуръа ташлаш маросимини кўрдим. Биринчи навбатда мавсумни уйда бошлашимиз яхши деб ўйлайман. Биринчидан мухлислар дерби гувоҳи бўлишса, иккинчидан мавсумни уйда бошлаш доим осонроқ бўлади. Рақибга келадиган бўлсак, ҳар қандай жамоага қарши мавсум давомида барибир баҳс олиб борамиз. “Андижон” ўтган мавсум Ўзбекистон кубогини қўлга киритди, яхши даражадаги жамоа. Бироқ бизда ҳеч қайси рақибга нисбатдан қўрқув йўқ. Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Таркибимиз анча шаклланмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз.