"Барселона" ҳужумчиси А Серияга ўтишини истамади

"Барселона" ҳужумчиси А Серияга ўтишини истамади

Todofichajes хабарига кўра, "Милан" "Барселона"нинг испаниялик ҳужумчиси Ферран Торресни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

 Италия гранди футболчини трансфери амалга ошмай қолган Маркус Рэшфордга муқобил сифатида кўрмоқда. Манбанинг қўшимча қилишича, футболчининг "Барселона"дан кетиш истаги йўқ. Испаниялик футболчи каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг ишончини қозонмоқчи. Шу боис “россонерлар” “Челси”нинг португалиялик ҳужумчиси Жоау Феликсга эътибор қаратишни бошлашди.

Маълумот учун, Ферран Торрес 2022 йилдан бошлаб "Барселона" шарафини ҳимоя қилади. Ҳужумчи Каталония жамоаси сафида 133та ўйин ўтказиб, 31та гол ва 15та голли узатмани амалга оширган. Трансфермаркт портали испаниялик футболчини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.