“Челси” бу футболчи учун 100 млн. беришга тайёр

“Челси” бу футболчи учун 100 млн. беришга тайёр

“Челси” таркибига кўп гол ура оладиган ҳужумчи қўшиб олишни режалаштирмоқда. Клуб скаутлари раҳбариятга швециялик форвард Александер Исаакни тавсия қилишмоқда.

Александер 2022 йилнинг ёзида “Ньюкасл”га кўчиб келганидан бери Англия Премьер-лигаси топ-клубларининг “кушандаси”га айланди. Швед ҳужумчиси анъанавий тарзда чемпионлик ва Еврокубоклар йўлланмалари учун курашадиган етакчи жамоалар дарвозасига жами 14 та тўп киритган.

Хусусан, моҳир тўпурар “Челси”нинг ўзига тўртта гол урди. Бундан ташқари, “Манчестер Сити”га иккита, “Арсенал”га битта, “Ливерпуль”га учта ва “Тоттенхэм”га тўртта бор ожиз қолдирди.

Исакнинг трансфери учун “Челси” раҳбарияти 100 миллион евро тикишга қарор қилди. Унинг “қарғалар” билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.