Икарди ортда қолдирилди

Икарди ортда қолдирилди

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес клуб рекордига яна бир қадам яқинлашди.

 «Нерадзуррилар» сардори «Лечче»га қарши ўйин (0:4)нинг 39-дақиқасида гол урди. Аргентиналик футболчининг «Интер» сафида «А» Серияда урган голлари сони 112тага етди. Бу эса хорижликлар орасида венгриялик Истван Нерсдан (133) кейин 2-ўринни билдиради. 111 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган яна бир Аргентина вакили Мауро Икарди бу борада Лаутародан ортда қолди.