Клубнинг мавсум учун либоси қандай бўлиши керак?

Клубнинг мавсум учун либоси қандай бўлиши керак?

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 17-бобида шу ҳақда сўз боради.

 Лига клубларга қулайлик яратиш мақсадида регламентнинг тегишли бобини тушунарли кўринишга келтирди. Клуб либос дизайнини ишлаб чиқаётганда мазкур талабларга эътибор қаратиши лозим. Файл Лига сайтининг ҳужжатлар бўлимига ҳам юкланган.

 2025 йилдан бошлаб ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади. Ўтган мавсумлар давомида бу жиҳат мураббийлар кайфияти ёки уларнинг айримлари амал қиладиган иримлардан келиб чиқиши оқибатида учрашув комиссарлари қатор қийинчиликларга дуч келди. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир клуб ўз майдонида қандай либосда ҳаракат қилиши масаласини мавсум аввалида ҳал қилиб олиши ва уни мавсум сўнгига қадар ўзгартирмаслиги талаби регламентдан жой олди. Бу ўз навбатида севимли жамоаси иштирокидаги уй ўйинига ташриф буюраётган ишқибозлар учун ҳам қулайликка олиб келади. 

 Шунингдек, футболчи ўз лицензиясида кўрсатилган рақамли футболкада ўйинга қўйилади. Ҳар қандай клуб мазкур масалага профессионал нуқтаи назардан ёндашиши, ўзининг У21 ва У19 жамоалари учун ҳам асосий таркибники каби либослар тақдим этиши муҳим аҳамият касб этади. Бундай ҳолатда кейинчалик асосий таркибга жалб этиладиган футболчида ўз либоси ҳамда рақами билан Суперлига ёки Пролига беллашувида майдонга тушиш учун имконият бўлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.