Голдан сўнг бельгиялик ҳужумчи «кекса синьора» мухлисларини имо-ишоралар билан жим бўлишга ундади. Бу унга нисбатан қилинган ирқчилик ҳақоратларига жавоб эди, аммо ҳакам барибир Лукакуни жазолади ва унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди, кейин эса қизил карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди. Ушбу қарордан норози бўлган «нерадзуррилар» дарҳол иапелляция беришди, бироқ у рад этилди ва дисквалификация ўз кучида қолди. Жамият эса бундай адолатсиз қарордан ғазабланди - «қандай қилиб фақат жабрланувчи айбдор бўлиши мумкин?» Натижада, Италия футбол федерацияси президенти Габриеле Гравина Лукакуни афв этди ва дисквалификацияни бекор қилди. Бу ҳақда журналист Даниэле Мари ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди. Гравинанинг фикрича, унинг ҳаракати ирқчиликка қарши курашда яхши сигнал бўлади.