Кеча, 11 январь куни Англия кубоги 1/32 финал босқичи доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида учинчи дивизион клуби “Салфорд Сити”ни 8:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу орқали жамоа 1933 йил январидан бери илк бор Англия кубоги ўйинида саккизта гол урди, деб ёзади Squawka. "Сити" 92 йил аввал «Гейтсхед»ни 9:0 ҳисобида мағлуб этганди.
"Шаҳарликлар"нинг кечаги голларига Жереми Доку (дубл, иккинчи гол пеналти), Дивин Мубама, Нико О'Райли, Жек Грилиш (пеналти) ва Жеймс Макэйти (хет-трик) муаллифлик қилишди.
Маълумот учун, Англия кубогининг амалдаги ғолиби ўтган мавсум финалида "Манчестер Сити"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади.