“Манчестер Сити” Гюндоганни қўйиб юборишга тайёр

“Манчестер Сити” Гюндоганни қўйиб юборишга тайёр

Илкай Гюндоган "Ман Сити"ни тарк этиб, бошқа клубга ўтиши мумкин

Футболчи учун раел даъвогар пайдо бўлди.

Туркиянинг "Галатасарой" клуби "Манчестер Сити"нинг германиялик ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда  Todofichajes хабар бермоқда. Туркия гранди аллақачон немис футболчисига таклиф билан чиққан. Манбага кўра, Гюндоганга яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома таклиф қилинмоқда. Маълум бўлишича, инглиз гранди Гюндоганнинг “Галатасарой”га ўтишига тўсқинлик қилмайди.

 Жорий мавсумда германиялик ярим ҳимоячи “шаҳарликлар” сафида барча мусобақаларда 27та ўйин ўтказиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Трансфермаркт портали Илкайни 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.