36 ёшли футболчи ўтган йилнинг ноябрь ойи бошида «Флуминенсе» билан шартномаси бекор қилинганидан сўнг эркин агентга айланди. Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, таниқли бразилиялик фахрийнинг хизматлари Италия «А» Сериясининг номлари ҳозирча ошкор этилмаган икки клубга таклиф қилинган. Марсело Европа футболини 2023 йил бошида Грециянинг «Олимпиакос» жамоасини тарк этгандан сўнг тарк этганди. У 2007 йилдан 2022 йилгача «Реал Мадрид» шарафини ҳимоя қилган ва «Лос бланкос» таркибида 500дан ортиқ ўйин ўтказган.