"МЮ" ва "Ливерпул" Гомеш учун кураш олиб боради.

"МЮ" ва "Ливерпул"  Гомеш учун кураш олиб боради.

Football Insider хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпул" клублари "Вулверхемптон"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Жуан Гомешга қизиқиш билдиришмоқда.

Ҳар икки клуб ҳам футболчини кузатиш учун скаутларни жўнатган. Аммо АПЛда қолиш учун курашаётган “бўрилар” мавсум ўртасида асосий ўйинчиларини қўйиб юборишни истамаяпти. 

Маълумот учун, Жуан Гомеш жорий мавсумда “Вулверхемптон” сафида АПЛда 19та ўйин ўтказиб, 2тадан гол ва ассист қайд этди. Трансфермаркт портали футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.