"Sky Sport"нинг маълумотига кўра, мураббийга бу хақида кеча тунда Болоньядаги меҳмонхонада хабар берилган. Маълумот учун, кеча оқшом "Боруссия Д" ЕЧЛ умуммий гуруҳ босиқичида Италияда "Болонья" меҳмони бўлиб 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Айни пайтда дордмундликлар Бундеслига турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб туришибди. Улар барча мусобақаларда кетма-кет 4 мағлубиятни қабул қилиб олишди. Ўтган ёзда жамоа бошқарувини қауб қилиб олган Шахин 27та ўйинда 12 ғалаба, 11 мағлубият ва 4та дуранг қайд этди.