Равшан Эрматов Филиппин ФФ президенти билан учрашди

Равшан Эрматов Филиппин ФФ президенти билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Филиппин футбол федерацияси президенти Жон Энтони Гутерес билан учрашди.

 ЎФА биносида бўлиб ўтган учрашувда Равшан Эрматов Жон Энтони Гутересни ўзбек футболи тарихини ўзида жамлаган музей билан таништирди. 

 Учрашув давомида Филиппинда ўқув семинарлар, ҳакамлик бўйича курслар ташкил қилишга келишиб олинди. Шунингдек, келгусида амалга ошириладиган ҳамкорлик масалалари юқори савияда ташкил қилиниши таъкидланди. 

 Маълумот учун, 2025 йил ноябрь-декабр ойларида Филиппин мамлакати аёллар футзали бўйича илк ФИФА Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Жон Энтони Гутерес Ўзбекистон ҳам ушбу мундиалда иштирок этишига умид билдирди ва Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил қилингани алоҳида эътирофга сазовор жараён эканинини айтиб ўтди. 

 Учрашув якунида, Филиппин футбол федерацияси президенти юртимизга ташрифи самарали бўлганлиги ва Филиппинда ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон чемпионатига ўзбекистонлик мутахассислар ҳам жалб қилинишини таькидлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.