Файзуллаевга Франциядан харидор топилди

Файзуллаевга Франциядан харидор топилди

«RB Sport» маълумотига кўра, Москванинг ЦСКА клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев «Монако»га ўтиши мумкин.

Князлик клуби, таркибида ЦСКАнинг собиқ ярим ҳимоячиси ва Россия миллий жамоаси футболчиси Александр Головин ўйнаётган «Монако», 21 ёшли ўзбек футболчиси учун тахминан 15 миллион евро таклиф қилишга тайёр. 

Шу билан бирга, қизил-кўклар Осиёнинг 2024 йилдаги энг яхши ёш ўйинчисини қишки трансфер ойнасида сотишга тайёр эмас. 
Шунингдек, Metaratings нашри хабар беришича Аббосбек Файзуллаевга Ла Лиганинг "Реал Сосьедад" клуби қизиқиш билдирмоқда.  

Жорий мавсумда Файзуллаев ЦСКА учун 22 ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва олти марта голли пас берди. Ярим ҳимоячининг Москва клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача амал қилади. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.