Родриго: “Янги йилдаги илк совринимизни қўлга киритишни хоҳлаймиз”

Родриго: “Янги йилдаги илк совринимизни қўлга киритишни хоҳлаймиз”

Кеча оқшом Саудияда ўтказилган Испания суперкубоги ярим финалидан ўрин олган “Реал Мадрид” – “Мальорка” баҳсидан (3:0) сўнг “қаймоқ ранглилар”нинг муаллифи Родриго учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, финалда “Барселона” ва “Реал Мадрид” жамоалари тўқнаш келишади. Учрашув якшанба кунига белгиланган.

“Класико доимгидек қийин ўтади. Лекин биз ҳозир яхши спорт формасидамиз, шунинг учун "Барселона"га қарши ўйинга тайёрмиз. Биз янги йилдаги илк совринимизни қўлга киритишни хоҳлаймиз.

Ўйиндан кейин "Мальорка" футболчилари билан бўлган тортишув? Бу тортишувда нималар бўлганини билмайман ва вақтимни бу ҳақда гапиришга сарфлашни ҳам хоҳламайман.

Бугун ўзгача кун бўлди. Мен "Мадрид" ғалабасидан ва ушбу жамоадаги навбатдаги голимдан жуда хурсандман. Мен жуда бахтлиман.

Ушбу ўйиндаги биринчи голни уриш осон бўлмади, лекин ҳар доимгидек Беллингем керакли жойда керакли вақтда пайдо бўлди” – деди, футболчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.