Руни истеъфога чиқарилди

Руни истеъфога чиқарилди

Собиқ футболчининг мураббийлик фаолияти омадли бўлмаяпти.

"Плимут" клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритиб келаётган Уэйн Руни қониқарсиз натижалар сабаб клубдан кетди. Руни қўл остидаги "Плимут" ҳозирда Чемпионшипнинг сўнгги ўрнини эгаллаб турибди. Жамоа кетма-кет тўққизта ўйиндан бери ғалаба қозонолмаяпти.

Шу сабабли "Плимут" клуби ва Уэйн Руни ҳамкорликни тугатишга қарор қилишди. Инглиз клуби расман Рунининг жамоани тарк этганини маълум қилди.

Маълумот учун, Руни бунга қадар "Дерби Каунти" "Ди Си Юнайтед" ва "Бирмингем" клубларини бошқарганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.