Суриялик ҳимоячи 1.8 млн еврога сотилди

Суриялик ҳимоячи 1.8 млн еврога сотилди

Сурия терма жамоасининг 24 ёшли ҳимоячиси Аиҳам Оусоу ўтган йил ёздан буён ижара асосида, Белгиянинг "Шарлеруа" клубида ўйнаб келаётганди.

Хабарларга кўра,  Аиҳан, ушбу жамоанинг тўла қонли аъзосига айланди. Белгия клуби уни "Славия Прага"дан 1.8 миллион еврога сотиб олди.

Шунингдек, бу натижа билан Аиҳам Сурия мамлакати тарихидаги энг қиммат 3 - трансферга айланди:

1. Омар Ҳарбин - (Ал-Дафра Ал-Хилол) 5 миллион евро

2. Омар Ал-Сома - (Қадсия  Ал-Аҳли) - 2 миллион евро

3. Аиҳам Оусоу (Славия Прага  Шарлеруа) 1.8 миллион евро