«Динамо» Абу-Дабида йиғинга киришди Ҳожимирзаев ва Ўрозов қаерда?
«Динамо» жамоаси 15 январдан Абу-Дабида ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Янги мавсумга тараддуд кўраётган жамоаларимизга оид сўнгги янгиликлар ва таркибдаги ўзгаришлар бўйича маълумот беришда давом этамиз.
«НАСАФ»
Амалдаги чемпион Камерун терма жамоаси аъзоси, 2017 йилги Африка чемпиони Роберт Тамб билан шартнома тузишга яқин. 30 ёшли ҳужумчи «Насаф»нинг Туркиядаги йиғинида қатнашади. Тамб ўтган мавсум «Елимай» (Қозоғистон)да тўп сурган: 15та ўйинда 1та гол ва 2та ассист. Transfermarkt порталида кўрсатилишича, унинг трансфер қиймати 200 минг еврога тенг. Роберт «Спартак» (Словакия), ЧФР (Руминия) ва «Шериф» (Молдова) билан 3та мамлакат чемпиони бўлганини қўшимча қилиш жоиз. «Аждарлар» шунинг баробарида Шароф Муҳитдинов ва Акмал Мозговой билан келишув муддатини 1 йилга узайтиришди. Акмалга Кипрнинг номдор клубларидан бири - «Арис» (Лемасол) жиддий қизиққанди, якунда тажрибали ярим ҳимоячи «Насаф»да қолишни афзал кўрди.
ОКМК
Аввалги мавсум Олмалиқ клуби билан 3 йиллик шартнома тузган марказий ҳимоячиси Асадбек Раҳимжонов «Бунёдкор»га трансфер қилинди. Истиқболли ҳимоячиси 2024 йилги мавсумни «Олимпик»да бошлаган, кейин айнан «Бунёдкор»да ижара муддатини ўтаганди. Асосийси, Аҳмадилло Муқимжонов, Ойбек Рустамов, Авазбек Ўлмасалиев ҳамда Сардор Мирзаев билан шартнома тузилди. Маълумот учун, 2023 йилнинг ёзида ОКМК сафига қўшилган Мирзаев жароҳат туфайли жамоа учун ҳали бирор марта майдонга тушмаган.
«НАВБАҲОР»
Тошкент йиғинини давом эттираётган жамоа таркибига бразилиялик ҳимоячи қўшилди. 1999 йилнинг 18 май куни Порту-Алегри шаҳрида туғилган Гильерме Гедеш фаолияти давомида «Понте Прета», «Гремио», «Шапекоэнса», «Жувентуде», «Ипиранга» ҳамда «Америка-РН» жамоаларида ўйнаган. У шунингдек, вақтида Бразилия U-20 терма жамоасига ҳам жалб этилган. Қолаверса, ҳуқуқий жиҳатдан Россиянинг «Пари НН» клубига тегишли Руслан Жиянов яна 1 йил «Навбаҳор»да қоладиган бўлди. Ўтган мавсум мазмунли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Иброҳим Йўлдошев эса «Локомотив» аъзосига айланди.
Яна бир ўзгариш шуки, ўтган йили асосий жамоада бош мураббий Сергей Лушанга яқиндан ёрдам берган Шерзод Жўраев янги мавсумда «Навбаҳор» U-21ни шуғуллантиради.
«СЎҒДИЁНА»
Жиззах жамоаси ҳам қишки ўқув-машғулотларга киришди. Дастлаб клуб қароргоҳида олиб борилган тайёргарлик жараёни кейинчалик Зоминга кўчирилди. 9 январь куни асосий жамоа футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди. Асосий янгилик, ўтган мавсум «Бунёдкор»да тўп сурган Абдуллоҳ Омоналиев фаолиятини «Сўғдиёна»да давом эттиради. Эслатма, бу футболчи 2023 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида «Сўғдиёна» шарафини ҳимоя қилганди ижара келишуви асосида.
«НЕФТЧИ»
Туркиянинг Анталия шаҳрида шуғулланаётган Фарғона жамоаси биринчи назорат учрашувида «Германштадт» (Руминия) билан муроса кўчасини танлади - 0:0.
«Нефтчи» - «Германштадт» (Руминия) - 0:0
«Нефтчи» (биринчи бўлим): Б.Эргашев, Ф.Сайфиев, А.Ғофуров, М.Убайдуллаев, Ш.Гадоев, И.Алибоев, Б.Тошмирзаев, А.Исмоилов, Ж.Искандеров, М.Ғиёсов, Т.Табатадзе.
«Нефтчи» (иккинчи бўлим): Э.Суюнов, Д.Валиев, Ш.Ёқубжонов, Й.Жокич, Б.Цигер, Қ.Рўзиев, Д.Туропов, Ж.Болтабоев, З.Марушич, Ғ.Ғуломов, В.Йовович.
Таркибдаги ўзгаришларга келсак, жамоа сафида шуғулланаётган собиқ «навбаҳорчилар» Жамшид Болтабоев ва Жамшид Искандеров билан ниҳоят, расман шартнома тузилди. Ўтган мавсум «Нефтчи»да ўйнаган Манучеҳр Сафаров эса фаолиятини «Динамо»да давом эттириши мумкин. Суперлига-2024да «Нефтчи»нинг 12та ўйинида 2та гол ва 1та ассист қайд этган Азиз Амонов ҳам водийликлар билан хайрлашиб, «Бунёдкор» сафига қўшилди. Айтганча, клуб раҳбарияти назорат учрашувлари бўйича келишувга эришмоқда. Жумладан, «Нефтчи» 9 февраль куни РПЛ вакили «Рубин»га қарши майдонга тушади.
«ПАХТАКОР»
Туркияда йиғин олиб бораётган жамоа етакчи футболчилар - Сардор Собирхўжаев ва Ҳожиакбар Алижонов билан келишув муддатини узайтирди. Шунингдек, 1994 йили Бразилияда туғилган таянч ярим ҳимоячиси Жонатан Лукка «Пахтакор» аъзосига айланди. Пойтахт клуби Анталия йиғинидан ўрин олган дастлабки ўртоқлик учрашувида ироқлик Башар Ресан ва Улуғбек Ҳошимов томонидан урилган голлар эвазига «Унериа Слобоциа» (Руминия)ни енгди - 2:0.
«Пахтакор» - «Унериа Слобоциа»
(Руминия) - 2:0 (1:0)
Голлар: Башар Ресан (22), Улуғбек Ҳошимов (65).
«Пахтакор» (биринчи бўлим): В.Назаров, Ш.Азмиддинов, У.Адҳамзода, М.Ҳамроалиев (Д.Абдуллаев), Д.Саитов, С.Собирхўжаев, И.Ибрагимов, С.Саиднуруллаев, М.Усмонов, Б.Ресан, И.Сергеев.
«Пахтакор» (иккинчи бўлим): Н.Шевченко, Ҳ.Алижонов, А.Абдуллаев, М.Абдумажидов, М.Маҳамаджонов, Д.Холматов, А.Бўриев, О.Жўрақўзиев, Д.Ҳамдамов, У.Ҳошимов, П.Холдорхонов.
«Шерлар» 12 январь куни Озарбайжоннинг «Турон» клубини ҳам айнан 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди.
«Пахтакор» - «Турон»
(Озарбайжон) - 2:0 (1:0)
Голлар: Маҳмуд Маҳамаджонов (10), Башар Ресан (82).
«Пахтакор»: Н.Шевченко, Д.Ортиқбоев, М.Ҳамроалиев, А.Абдуллаев, М.Маҳамаджонов, М.Усмонов, Д.Ҳамдамов, А.Бўриев, С.Собирхўжаев, И.Сергеев, П.Холдорхонов.
Захира: В.Назаров, Д.Абдуллаев, Д.Саитов, У.Адҳамзода, Ш.Азмиддинов, М.Абдумажидов, И.Ибрагимов, О.Жўрақўзиев, Д.Холматов, Б.Ресан, У.Ҳошимов, С.Саиднуруллаев.
«СУРХОН»
Термиз клуби Даврон Мерганов, Нодир Неъматхонов ва россиялик Дмитрий Плетнёв билан ўртадаги келишув муддатини узайтириш баробарида «Пахтакор»дан Максим Муркаев ҳамда Суннатилла Поёновни ижара келишуви асосида олди. Аввал хабар берилганидек, «Сурхон» 9 январь куни Анталияда йиғинга киришди. Делегация таркиби анча катта - 37 нафар ходим ва футболчи.
Футболчилар: Сарвар Абдуҳамидов, Нодир Абдухолиқов, Муҳаммадали Абдураҳмонов, Жаҳонгир Абдусаломов, Жавоҳир Жўраев, Асадбек Каримов, Шерзод Комилов, Сардор Маҳмудов, Даврон Мерганов, Нодир Неъматхонов, Дмитрий Плетнёв, Артём Потапов, Суннатилла Поёнов, Диёр Рамазонов, Беҳзод Шамсиев, Беҳруз Шайдулов, Достон Турсунов, Дилшод Йўлдошев, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Жамалдин Ходжаниязов, Камрон Юсупов.
Кўрикдаги футболчилар: Беҳруз Каримов, Кирилл Колесниченко (Россия), Муҳаммадюсуф Мирқодиров, Беҳруз Шукуруллаев.
Техник директор: Нурали Нуруллаев.
Бош мураббий: Февзи Давлетов.
Мураббийлар: Станислав Кудряшов, Алексей Николаев, Валерий Карпенко, Илҳом Ражабов.
«Сурхон» 12 январь куни «Црвена Звезда» (Сербия)га қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Сурхон» - «Црвена Звезда»
(Сербия) - 1:3
Гол: Жаҳонгир Абдусаломов.
«Сурхон»: Д.Мерганов, Н.Неъматхонов, Б.Шамсиев, К.Колесниченко, Д.Плетнёв, Ж.Абдусаломов, М.Абдураҳмонов, Ж.Жўраев, Б.Шайдулов, А.Кратков, С.Поёнов.
Захира: А.Потапов, Б.Каримов, С.Ҳамиджонов, С.Маҳмудов, Б.Шукруллаев, Н.Абдухолиқов, Д.Турсунов, С.Абдуҳамидов, К.Юсупов, Д.Рамазонов, А.Каримов, М.Мирқодиров, Ш.Комилов.
«ДИНАМО»
Самарқанд жамоаси дастлабки назорат баҳсини 8 январь куни Тошкентда «Хоразм»га қарши ўтказди. Сунъий қопламали майдонда ташкил этилган баҳсда мураббийлар штаби асосан ёшлардан иборат таркибни синаб кўрди. Якунда Миржаҳон Мираҳмадовнинг пенальтидан урган ягона голи «Динамо»га ғалаба келтирди. 13 январь куни (кеча) эса «Бунёдкор» билан куч синашилди. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталсак, дарвозабон Сарвар Каримов («Бунёдкор») билан 1 йиллик шартнома тузилди. «Нефтчи»дан кетган тожикистонлик ҳимоячи Манучеҳр Сафаров ҳам фаолиятини «Динамо»да давом эттириши мумкин. Шунингдек, ортда қолган йили «Олимпик»нинг 13та ўйинида 3та самарали узатма муаллифига айланган 20 ёшли чап қанот ҳимоячиси Мақсудхўжа Аълохўжаев Самарқанд жамоасида ўйнашга қарор қилди. Айтганча, «Динамо» 15-29 январь оралиғида БААнинг Абу-Даби шаҳрида йиғин олиб боради. Вадим Абрамов жамоаси у ерда 4та назорат ўйинида майдонга тушади. Спарринг-рақиблар - «Ростов», «Локомотив» (Москва), «Акрон» ва Хитой жамоаси. Иккинчи йиғин учун эса февраль ойида Анталияга бориш кўзда тутилган.
«АНДИЖОН»
Андижонликлар Тожикистон йиғинида кунига икки маҳал (майдон ва спорт залида) машғулот олиб боришяпти. Мураббийлар аввалига футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда ўйин ритмини тиклашни режалаштиришган. Ҳозирга қадар «Андижон» келишув муддати якунланган Леван Арвеладзе, Игорь Литовка, Фарҳод Бекмуродов, Марлен Чобанов, Абинур Нуримбет, Вагиз Галиулин, Максим Сарраф каби футболчилар билан дўстона равишда хайрлашди.
«БУНЁДКОР»
Пойтахт жамоаси янги футболчиларни жалб этишда фаол. Жумладан, черногориялик ярим ҳимоячи Марко Бугарин, грузиялик Николоз Мали ҳамда Имеда Ашортиа «қалдирғочлар» сафига қўшилишди. Шунинг баробарида «Локомотив»дан дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов ва ярим ҳимоячи Сардор Абдунабиев, «Нефтчи»дан Азиз Амонов, ОКМКдан Асадбек Раҳимжонов чақирилди. Қозоғистон миллий жамоаси ва Туркиянинг «Адана Демирспор» клуби ҳужумчиси Абат Айимбетов ҳам Тошкент жамоаси таркибини тўлдиришга яқин. Шу ўринда қозоғистонлик футболчи жорий мавсум Туркия Суперлигасининг 12та ўйинида 3та гол урганини қўшимча қилиш жоиз. Transfermarkt портали 1995 йилнинг 7 август куни туғилган ҳужумчи трансферини 500 минг еврога баҳоламоқда. «Бунёдкор»дан кетганлар ҳам бор - 28 ёшли дарвозабон Сарвар Каримов «Динамо» таклифини қабул қилган бўлса, Абдуллоҳ Омоналиев фаолиятини «Сўғдиёна»да давом эттиради.
«ҚИЗИЛҚУМ»
Навоий жамоаси машғулотларига таркибга жалб этилган янги футболчилар - Душан Мийич ва Санжар Қувватов ҳам қўшилишди. Мураббийлар штабида эса жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Карлос Санчес иш бошлади. Испаниялик мураббий бунга қадар ўзимизда «Сурхон» ва «Металлург»да фаолият юритганди. Карлос Санчеснинг сўнгги иш жойи - Ҳиндистоннинг «Бенгал» жамоаси. «Насаф» билан Ўзбекистон чемпионига айланган грузиялик ярим ҳимоячи Жамбули Жигаури ҳам эндиликда «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади. Айни пайт жорий йил 32 ёшни қаршилайдиган тажрибали ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев «олтин изловчилар» қизиқиши доирасида турибди. У «Хоразм» машғулотларида қатнашаётган бўлсада, ҳали бир тўхтамга келгани йўқ.
«БУХОРО»
10 январь куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бошланган ўқув-машғулотлар жараёни 23-санагача давом этади. «Бухоро» сафарга Беҳруз Шодмоновсиз йўл олди (келишув муддати якунланган футболчи жамоа билан хайрлашди). Хўжанд йиғинида қатнашаётган футболчилар: Ширинбой Абдуллаев, Отабек Боймуродов, Жасур Ҳасанов, Асилбек Қаюмов, Иззатилло Пўлатов, Анвар Жўраев, Жавоҳир Рўзиев, Шаҳбоз Жўрабеков, Ҳусайн Эргашбоев, Марко Колакович, Милан Миросавлев, Фране Икич, Доминик Бегич, Азамат Шомуродов, Жасур Убайдуллаев, Сардор Қулматов, Шоҳруз Норхонов, Маҳмуд Жўрабоев, Муҳаммадсафо Фозилов, Равшан Хайруллаев, Жавоҳир Йўлдошев, Муҳаммад Йўлдошев, Облаёр Раҳматов. Мураббийлар штаби: Улуғбек Бақоев, Михаил Яремчук, Жамшид Умаров, Виктор Карпенко, Игорь Михайлов.
«ҚЎҚОН-1912»
Суперлига дебютанти илк йиғинни Қўқонда ўтказиб, Учкўприкдаги «Марказий» стадионида ФарДУ жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мураббийлар ўйинда асосан кўрикда бўлиб турган футболчиларни синаб кўришди. Якунда «Қўқон-1912» 3:2 ҳисобида устун келди. Жамоа голларига Шаҳзод Бешимов (2та) ҳамда Зафар Ҳакимов муаллифлик қилишди. Шундан сўнг йиғин Тошкентга кўчирилди ва пойтахтда «Хоразм»га қарши назорат беллашуви ташкиллаштирилди.
«Қўқон-1912» - «Хоразм» - 2:0
Голлар: Шаҳзод Бешимов, кўрикдаги футболчи.
«Қўқон-1912»: А.Исоқов, А.Тоштемиров, З.Ҳакимов, Ш.Акрамов, А.Ҳайруллаев, А.Салимов, Б.Жўрабоев, Ж.Холтўраев, Ҳ.Ғофуров, М.Ҳасанов, Ш.Бешимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Р.Нортожиев, З.Акрамов, А.Мерзляков, И.Маликжонов, Ж.Ҳусанов, И.Мухторов, Б.Абдураҳимов, 4 нафар кўрикдаги футболчи.
Ўтган мавсум ижара келишуви асосида ўйнаган Зафар Ҳакимов «Қўқон-1912»нинг тўлақонли аъзосига айланди. Иқтидорли ҳимоячи 2 йиллик шартнома остига имзо чекди. Охирги мавсум «Локомотив»нинг 27та ўйинида 3та ассист қайд этган Муҳаммаданас Ҳасанов эса узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна қадрдон жамоасида тўп сурадиган бўлди.
«ШЎРТАН»
2023 йили U-20 тоифасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар термаси сафида тўп сурган Шаҳзод Неъматжонов «Шўртан» аъзосига айланди. Ўтган мавсум «Металлург»да ўйнаган 21 ёшли марказий ҳужумчи билан 1 йиллик келишувга эришилди. Ғузорликлар шунингдек, Азиз Пирмуҳаммадов («Металлург») ва Темур Мамасиддиқов («Локомотив»)ни Лига рўйхатидан ўтказишди, Миржалол Жумаев, Асадбек Саидхонов, Жавоҳир Ҳасанов, Нуриддин Ҳасановнинг шартномаси муддати узайтирилди. Етакчи футболчилардан бири Абдуллоҳ Олимов эса «Шўртан»дан кетди.
Айтганча, «Шўртан» футбол академиясига янги директор тайинланди - Элдор Мойлиев. Вақтида Ғузор жамоасида тўп сурган собиқ футболчи ОФК инструктори саналади ва Pro лицензиясига эга. Мойлиев бунга қадар болалар футболида иш олиб борган.
«ЛОКОМОТИВ»
Таркибини кучайтириш ҳаракатидаги жамоа «Навбаҳор»да тўп сурган ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев билан келишувга эришди. Ортда қолган йил «темирйўлчилар» сафида 27 марта майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасанов эса «Қўқон-1912»га қайтди. Ҳолбуки, унга «Бунёдкор» ҳам жиддий қизиққан ва томонлар келишувга ҳам эришишганди. Бироқ 29 ёшли ярим ҳимоячи якунда қадрдон жамоасида ўйнаш вариантини маъқул кўрди. Шунингдек, Темур Мамасиддиқов «Шўртан»га ўтишни ихтиёр этган бўлса, қирғизистонлик ҳимоячи Валерий Кичин фаолиятини ўз ватанида давом эттиради.
«ХОРАЗМ»
Суперлигага қўшилиши кутилаётган «Хоразм» айни кунлар Тошкентда бўлиб турибди. Жамоа йиғинида Ихтиёр Тошпўлатов, Дилшод Жўраев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Жасур Азимов каби янги футболчилар бор. Улар «Динамо»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Ўйинда «Хоразм» пенальтидан қўйиб юборилган ягона голи туфайли енгилди. Эслатма, «Хоразм» 21 январга қадар ПФЛ талабларини бажарса, янги мавсумни Суперлигада бошлайди.
ПФЛ ва клубларнинг расмий саҳифалари, шунингдек, championat.asia, sports.uz сайтлари хабарларидан ҳам фойдаланилди
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
«Динамо» жамоаси 15 январдан Абу-Дабида ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган "Сўғдиёна" яна бир футболчи билан ўртадаги меҳнат шартномасини узайтирди.
Лондоннинг "Арсенал" клуби қишда такрибни кучайтиришни режалаштирмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789