УЕФА “ПСЖ”нинг Мбаппе олдидаги қарзини кўриб чиқмайди

УЕФА “ПСЖ”нинг Мбаппе олдидаги қарзини кўриб чиқмайди

УЕФА «ПСЖ» клубининг «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе олдидаги қарзи бўйича ишни кўриб чиқишни режалаштирмаяпти.

 Чунки ташкилот бу борада барча керакли ҳужжатларни олмаган. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар берди. 

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ парижликлар лицензиялаш ва молиявий барқарорлик регламентини бузганлиги сабабли УЕФА томонидан санкцияларга дучор бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Регламентга кўра, еврокубок турнирларида иштирок этувчи клубларнинг июль ойи ҳолатига кўра ходимлардан қарзи бўлмаслиги керак.

 Ўтган йил ёздан буён "Реал"да ўйнаётган ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 27та ўйин ўтказиб, 14та гол ва 3та ассист қайд этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.