"Ювентус" бош мураббий масаласида бир қарорга келди

"Ювентус" бош мураббий масаласида бир қарорга келди

"Ювентус" бош мураббийи Тиаго Мотта кўнгилсиз натижаларга қарамай, туринликлар жамоасидаги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

 Манбага кўра, "Ювентус" раҳбарияти ҳамон Моттага ишонади ва ёш мутахассисга вақт кераклигини тушунади. Қайд этилишича, Турин клуби жорий мавсум учун ўз олдига минимал мақсадларни қўймоқда. 

 Эслатиб ўтамиз, Тиаго Мотта 2024 йилнинг ёзида "Ювентус" бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. Бунгача мутахассис «Болоня»ни бошқарган. 

 Туринликлар 22 турдан кейин 37 очко билан А Серия турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.