ЎзПФЛ: Барқарорлик рейтингда нима гаплар?
ЎзПФЛ: Барқарорлик рейтингда нима гаплар?
“Суперлига регламенти”нинг 3.4-банди асосида Лига барқарорлик рейтингини шакллантириб бормоқда. 2027-йилги мавсумдан эътиборан мазкур кўрсаткичлар бир қатор мезонларга таъсир кўрсатиши кўзда тутилган.
Аввалроқ 2025-йилги мавсум бўйича рейтинг эълон қилинган бўлиб, унда “Пахтакор”, “Насаф” ва “Динамо” клублари дастлабки учталикдан жой олганди. “Нефтчи” гарчи Суперлигани чемпион сифатида якунлаган бўлса-да, клубнинг U19 ва U21 чемпионатлари, шунингдек, мамлакат кубогидаги натижалари кучли учталик учун камлик қилганди.
Сўнгги 5 йиллик натижаларига кўра ҳам мамлакатнинг икки энг яхши клублари “Пахтакор” ва “Насаф” бўлиб турибди. Тошкент клуби тақибчисидан 18 очко илгарилаб кетган. Кучли учликни эса “Навбаҳор” якунлаган. ОКМК, “Бунёдкор” кейинги ўринлардан жой олган.
Маълумот учун, сўнгги беш йиллик натижалари 2026-йилги мавсум сўнгида яна ҳисоб-китоб қилинади. Бунда 2021-йилги мавсум натижалари айириб ташланади ва ҳисоблаш 2022-йилги мавсумдан бошланади.




