Telegram Facebook Twitter Instagram OK Ҳафталик ташрифлар: 3,768

“Висла” – сенсация ёки тарихий юриш?

“Висла” – сенсация ёки тарихий юриш?

Плоцкнинг «Висла» клуби бу мавсумда кўпчилик учун кутилмаган тарзда қишки танаффусга турнир жадвалида 1-ўринда кирди ва лигадаги янги иштирокчилар орасида биринчи ярим мавсумни етакчи сифатида якунлаган 3-жамоага айланди. 1981|1982 мавсумда бу Шециннинг «Погони» клубига насиб қилган, икки йил ўтгач Валбжихнинг «Заглембе» клуби мавсум ўртасида турнир жадвалида етакчи бўлган. Аммо «Погони» ҳам, «Заглембе» ҳам мавсум охирига қадар 1-ўринни сақлаб қола олмаган. Шецинликлар 5-ўринда, Валбжихликлар эса 6-ўринда мавсумни якунлашган. Польша футболи тарихи янги иштирокчиларнинг муваффақиятларини ҳам ёдда сақлайди. 1988Ғ1989 мавсумда Хожувнинг «Рух» клуби элитага чиққандан сўнг дарҳол ўзининг 14-чи ва ҳозиргача сўнги чемпионлик унвонини қўлга киритган.

Лиганинг энг ишончли ҳимояси

«Висла» мавсумнинг биринчи ярмида рақибларининг нотўғри ҳаракатларидан фойдаланиб, турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди. Плоцкликлар 5та дуранг сериясидан ке­йин етакчиликка эришди. 18та ўйиндан сўнг жамоа 30 очко тўплади.

Сўнгги мавсумларда бу каби натижа юқори ўринни таъминламас эди:

•  24|25 мавсум – етакчидан 8 очко кам, 6-ўрин;

•   23|24 мавсум – етакчидан 11 очко кам, 6-ўрин;

•   22|23 мавсум – етакчидан 11 очко кам, 3-ўрин;

•   21|22 мавсум – етакчидан 12 очко кам, 6-ўрин.

Бу ҳозирги мавсум Экстракласа учун қанчалик аномал ҳисобланишини кўрсатади. Ҳозир «Висла»ни хавфли ҳудуддан атиги 10 очко ажратиб турибди, охирги ўриндан эса бир очко кўп.

«Висла» «Ракув», «Ягеллония» ва «Лех»нинг камчиликларидан фойдаланиб, ҳимояда ҳаммага таассурот қолдирди. 18та ўйинда жамоа фақат 12та гол ўтказди ва бу лигадаги энг ишончли ҳимоя ҳисобланади. Битта ўйинда ҳатто биттадан кўп гол ўтказилмаган. Бу натижани 2007Ғ2008 мавсумда Варшаванинг «Легия»си кўрсатганди, уларнинг серияси 20та ўйиндан иборат эди. Плоцкликларнинг бу натижани такрорлаши учун 2026 йилнинг январь ойида «Ракув» ва «Пяст»га қарши дастлабки икки ўйинда ҳимояни сақлаб қолиши талаб этилади.

Ҳимоячилар ва уларнинг тарихлари

«Висла» ҳимояси номлари билан ажралиб турмайди. Жамоа ўзининг марказий учлик ҳимоячиларини ўзгартирмайди: фарерлик Андриас Эдмундссон ва швед Маркус Хаглинд-Сангре биринчи ярим мавсумда 18та ўйинни тўлиқ ўтказишди, Марцин Каминьски эса фақат бир марта алмаштирилди (биринчи турда «Корона»га қарши 79-дақиқада).

Эдмундссоннинг тарихи эса қизиқ: 16 ёшида Англиянинг «Сандерленд» академиясида бўлган, сўнг Испанияда 4-дивизиондаги «Агилас»да ўйнаган ва 2023 йилда Польшанинг «Хойничанка» клубига ўтган. Янги жамоада фарерлик футболчи тезда ўзини намоён қилди ва бир йил ичида Плоцкка кўтарилди. Ҳозир у Экстракласадаги биринчи фарерлик футболчи ҳисобланади.

Эдмундссон лигада рақибдан тўпни олиб қўйиш бўйича олтинчи (21), тўпни чиқариш борасида тўртинчи (115), блокланган зарбалар бўйича бешинчи (20) ва ўйинларда ғалаба фоизи бўйича 10-ўринда (60%). Фарерлик футболчи бу мавсумда бирор марта ҳам катта хатога йўл қўймаган.

Ҳужумда эса «Висла» ҳимоядек самарали ўйнамаяпти. Ҳозирги мавсумда фақат учта жамоа плоцкликлардан кам гол урган. «Висла» ўйинда ўртача xG кўрсаткичи бўйича (1,17) жадвалнинг охиридан учинчи, зарбалар сони бўйича (8,67) охирдан бешинчи ва дарвозага зарбалар сони бўйича (3,78) ҳам жадвалнинг пастки ўринларини эгаллаган. Бу прагматик футбол – янги иштирокчи учун мажбурий ёндашув.

Мураббий – жамоанинг асосий

юлдузи

Мариуш Мисюра рақибларни таҳлил қилиш ва ҳар бир футболчига индивидуал ёндашуви билан машҳур. Биринчи ярим мавсумда «Висла» «Ракув», «Легия» ва «Погони»ни маҳоратли стратегия билан мағлуб этди.

Мисюра «Ракув»га қарши ғалабани эслар экан: «Биз «Ракув» ёки «Легия» билан учрашувга тайёргарлик кўрамиз, ғалаба учун барча деталларни кўрсатамиз. 2-турда 0:1 ҳисобида орқада қолаётгандик, пенальтини Лукаш Секульски тўсолмади, аммо у менга эътибор билан келди ва деди – биз ғалаба учун курашамиз. Ва биз якунда 2:1 ғалаба қозондик. Жамоамиз ҳақиқатдан ажойиб кучга эга», – дейди.

Жамоадаги футболчилар ва

уларнинг тажрибаси

«Висла»да юлдузлар кўп эмас, лекин тажрибали футболчилар бор. Энг яхши тўпурар – 35 ёшли Лукаш Секульски, шунингдек «Барселона» ва «Ливерпуль» академияларида таҳсил олган 34 ёшли Дани Пачеко. Ҳимояда Эдмундссон ва Марцин Каминьски (33 ёш) марказий ўринларда. Каминьски Германияда Бундеслигада 183та ўйин ўтказган. Ижара асосида ўйнаётган ярим ҳимоячи Виктор Новак эса асосий футболчига айланган.

Клуб тарихи ва мавсум якунлари

«Висла» 16-мавсумини элитада ўтказмоқда, аммо чемпионлик медали йўқ. Энг яхши натижа – 2004|2005 мавсумда 4-ўрин. Кубок ва Суперкубокдаги ғалабалари узоқ 2005-2006 йилларда бўлган. Ҳозирги мавсум клуб тарихидаги энг яхшиси бўлиши мумкин, аммо 2022|2023 мавсумдаги тажриба – 1-9-турлар орасидаги етакчилик, қишки танаффусда 28 очко, мавсум охирида эса фақат 2 ғалаба – диққатга сазовор. Ҳозир турнир жадвалида пешқадамлик қилаётганига қарамай, «Висла»ни хавфли ҳудуддан 10 очко ажратиб турибди холос, бу эса жамоа учун катта масъулиятни англатади.

Манба: sports.ru, А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *