Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида томонлар футбол соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани мустаҳкамлаш каби масалаларни муҳокама қилдилар.
Учрашув илиқ ва дўстона руҳда ўтиб, спорт орқали Осиё минтақасида дўстлик ва бирдамликни янада кучайтиришга қаратилган истиқболли ташаббуслар билан якунланди.