70 миллион ҳам кам...

70 миллион ҳам кам...

Sky Sports хабарига кўра, «Брайтон» «Арсенал»нинг ярим ҳимоячи Мойзес Кайседо бўйича иккинчи таклифини рад этди.

«Чағалайлар» 21 ёшли эквадорлик футболчини 70 миллион фунтга сотишдан бош тортишди. Клуб аввалроқ 60 миллион фунтлик таклифни рад этган эди. «Брайтон» ҳали ҳам футболчи билан хайрлашиш ниятида эмас, гарчи ўйинчининг ўзи жамоани ўзгартиришни истаса ҳам. Кайседо «Брайтон»га 2021 йилнинг февралида келиб қўшилган. 2022/23 йилги мавсумда у жамоа сафида 21 ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. Агар «Брайтон» Кайседони «Арсенал»га 70 миллион фунтга қўйиб юборса, бу жамоа тарихидаги рекорд савдо бўлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.