Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Ўзбекистон олимпия жамоасининг 3 аъзоси – Абдуқодир Ҳусанов , Ҳожимат Эркинов ва Аббос Файзуллаев Японияга қарши Осиё кубоги U23 финалида ўйнамайдиган бўлди.
ЎФА Қатар майдонларида ўтаётган U23 Осиё кубогида барча легионерларимизни олимпия жамоамизга жалб этишга муваффақ бўлган эди. Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожимат Эркинов ва Аббос Файзуллаевларнинг клублари билан асосий вазифага қадар — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўйича келишувга эришилган эди. Шу сабабли, ушбу икки футболчи ўз жамоалари таркибидаги навбатдаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун клублари сафига йўл олмоқда.
«ЎФА ушбу тарихий вазифани қайд этишда легионерларимизнинг терма жамоамиз ихтиёрига етиб келишида кўмаклашгани учун «Ланс», «Ал-Ваҳда» ва ЦСКА клубига миннатдорчилик билдиради», - дейилади ташкилот хабарида.
Маълумот учун, ушбу турнир ФИФА шафелигидаги мусобақа эмаслиги ва ФИФА кунларида ўтмаётгани сабабли клублар ўз ўйинчисини олимпия жамоаларига қўйиб юборишга мажбур эмас. Финал 3 май куни бўлиб ўтади.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789