Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Савол: «Алишер ака, Ҳусановга «Арсенал» қизиқаётгани ҳақидаги гап-сўзлар (бошқа қандай ибора ишлатишни билмадим) ҳақида сиз ҳам эшитган бўлсангиз керак.
АПЛ регламенти нуқтаи назаридан бунинг имконияти қандай? «Арсенал»га ўтиши мумкинми? Эсимда, олдинроқ, Шота Арвеладзе «Сток Сити»га Жалолиддин Машариповни жалб этиши юзасидан хабар чиққач регламент бўйича бунинг иложи йўқлиги ҳақида пост қўйгандингиз». Чиндан ҳам, АПЛда ўйнаш учун аввало, турли критерияларга мувофиқ келиш талаб этилади.
Мисол учун, ФИФА рейтингида 31-50-ўринларда бо-раётган терма жамоа ўйинларида камида 70 фоиз вақтга эга бўлиш керак. Аммо Ўзбекистон термаси ҳозир топ-50га кирмайди, шунинг учун ўзбекистонлик футболчилар турли критериялар бўйича 15 балл тўплашлари лозим. 10-14 балл ёки бундан камроғи билан ҳам АПЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиш вариантлари бор. Аммо бунда клуб кўриб чиқиш учун махсус комиссияга ариза топшириши ва футболчи алоҳида ҳолатларда 15 очко тўплаши мумкинлигини исботлаши зарур. Истисно сифатида яна бир вариант - бу «ёш футболчи» «заявка»си. Жорий мавсум учун ушбу тоифага 2003 йилнинг 1 январидан кейин туғилган футболчилар киришади. Демак, 2004 йилнинг 29 февралида туғилган Абдуқодир Ҳусанов яна 1,5 мавсум АПЛда «ёш футболчи» гуруҳига тўғри келади.
Умуман, Ҳусановга истисно сифатида ариза ҳам керак бўлмас балки. Яъни шундоқ ҳам 15 балл тўплаши мумкин. Келинг, ҳисоблаб чиқамиз.
1. Миллий терма жамоа ўйинлари
Ўзбекистон терма жамоаси рейтингда топ-50га кирмагани учун ўзбекистонлик футболчи максимал даражада 2 балл олиши мумкин. Бунинг учун у ариза берилган вақтга қадар 2 йил давомида ўйинларнинг камида 90 фоиз вақтини майдонда ўтказган бўлиши керак. 80—89 фоиз учун 1 балл беради. Ҳусановнинг кўрсаткичи ҳамон 80 фоиздан паст, шундай экан, у терма жамоа ўйинлари учун балл олмайди.
2. Маҳаллий чемпионатдаги дақиқалар
Дунёдаги барча лигалар 6 тоифага бўлинган. Ҳусанов тўп сурадиган Лига 1 биринчи тоифага киради. Таққослаш учун, Ўзбекистон Суперлигаси олтинчи тоифада. Суперлигада дақиқалар олиб келиши мумкин бўлган максимал балл 2га тенг. Агар футболчи Франция чемпионати ўйинларида камида 90 фоиз ҳаракатланса, 12 балл олади. Бунда ариза берилган кунга қадар, 12 ой давомидаги дақиқалар миқдори ҳисобланади. Жорий йилнинг январь ойидан буён ўтказилган ўйинларни ҳисобга олсак, Ҳусанов Лига 1 ўйинларининг 55 фоизида майдонда ҳаракатланди. Бу унга 8 балл келтиради.
3. Қитъа клублар турнирларидаги дақиқалар
Бу ерда барча турнирлар уч тоифага бўлинган. ЕЧЛ биринчи, ЕЛ ва КЛ иккинчи, Осиёнинг барча турнирлари учинчи ўринда. Осиёда ўйнаш орқали тўпланадиган максимал балл — 2. Биринчи тоифадаги ўйин вақти камида 90 фоизни ташкил этса, 10 балл берилади. Ҳусанов мавсум-2023|2024да «Ланс»нинг ЧЛдаги 2та ўйинида қатнашди. Ўша учрашувлар ҳали ҳам 12 ойлик даврга тўғри келади. Аммо Абдуқодир ўйинлар вақтининг 30 фоизидан камида қатнашгани учун ҳеч қандай балл олмайди. Ҳимоячи ЕЛ-2024|2025 саралаш босқичида яна 2та ўйинда иштирок этди. Ҳусанов 60 фоиз вақт давомида ҳаракатланди ва бу унга 2 балл тақдим этади.
4. Жамоанинг ички чемпионатдаги ўрни
Агар футболчи ички чемпионатнинг камида 1та ўйинида рўйхатдан ўтган ёки мамлакат кубогида умумий вақтнинг лоақал 1 фоизини майдонда ўтказган бўлса, унга жамоаси натижалари қараб балл берилади. Биринчи тоифадаги чемпионат вакилига 6 очко. Ўзбекистон чемпиони мақоми футболчига 1 балл тақдим этади. Дарвоқе, Суперлигага кўтарилган Про лига клублари футболчилари ҳам шунча очко олишади. Ҳусанов «Ланс» билан Франция чемпиони бўлмади, лекин ЕЛга йўлланма олди. Бу унга 2 балл келтиради.
5. Клубнинг қитъа турнирларидаги юриши
Агар «Ланс» ўтган мавсум ЧЛ гуруҳидан чиққанида, Ҳусанов 7 баллга даъво қила оларди. «Ланс» жорий мавсум ЕЛ гуруҳ босқичига чиққанида ҳам, Ҳусанов 2 балл ишларди. Лекин Абдуқодир бу мезонлар бўйича балл ололмайди. Дарвоқе, ўтган мавсум ОФК кубоги ҳудудлараро финалига чиққан «Абдиш-Ота» футболчилари ушбу критерия бўйича 1 балл олишади.
6. Клуби иштирок этадиган чемпионат даражаси
Бу ерда ҳамма нарса оддий. Биринчи тоифа учун — 12 балл, олтинчисига — 2 балл. Юқорида таъкидланганидек, Лига 1 биринчи тоифада. Яъни Ҳусанов бу критерия бўйича 12 балл олади.
Энди ҳаммасини қўшиб чиқамиз:
Миллий терма жамоа учун — 0
Лига 1да ўйнаган вақти учун — 8
ЕЛдаги дақиқалар учун — 2
ЕЛ йўлланмаси учун — 2
Клубнинг қитъа турнирларидаги юриши учун — 0
Лига 1 ўйинларидаги иштироки учун — 12
Жами: 24 балл
Қандайдир истисно ҳолатларисиз АПЛ «заявка»сига киритиш учун етарлидан ортиқ балл.
Абдуқодир Ҳусанов - йилнинг энг яхши ёш
футболчиси бўлишга номзод
Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. 25 нафар футболчи қаторида Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор. IFFHS соврини бу йил 2004 йилнинг 1 январида ёки ундан кейин туғилган футболчилардан бирига топширилишини қўшимча қилиш жоиз.
IFFHS талқинида йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогарлар
Ламин Ямал («Барселона»), Гави («Барселона»), Уоррен Заир-Эмери («ПСЖ»), Жоау Невеш («ПСЖ»), Лени Йоро («МЮ»), Кобби Майну («МЮ»), Александар Павлович («Бавария»), Арда Гюлер («Реал»), Эван Фергюсон («Брайтон»), Дезире Дуэ («ПСЖ»), Матис Тель («Бавария»), Рико Льюис («Манчестер Сити»), Саму Омородион («Порту»), Жейми Гиттенс («Боруссия» Д.), Ромео Лавия («Челси»), Пау Кубарси («Барселона»), Эндрик («Реал»), Алехандро Гарначо («МЮ»), Савио («Манчестер Сити»), Эстеван («Палмейрас»), Витор Роке («Бетис»), Калеб Уайли («Страсбур»), Абдуқодир Ҳусанов («Ланс»), Билол ал Ханнус («Лестер»), Якуба Минте («Брайтон»).
Datamb.football портали эса энг яхши ёш футболчиларнинг жорий мавсумдаги кўрсаткичларини эълон қилди. Унга кўра, Европанинг етакчи чемпионатларида ўйнаётган 20 ёшгача бўлган футболчилар орасида ҳимоявий ҳаракатлар бўйича энг яхши кўрсаткич Абдуқодир Ҳусановда. «Ланс» вакили 93 балл билан «Монако» ҳимоячиси Ламин Камара (70 балл) ва «Валенсия» аъзоси Кристиан Москера (68 балл)ни ортда қолдирмоқда.
А.НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789