АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Навбаҳор» яримҳимоячиси Аброр Исмоилов клуб матбуот хизматига интервю бериб, Намангандаги дебют мавсумидан олган таассуротлари ҳақида гапирди.
— Аброрбек, айни пайтда нималар билан машғулсиз?
–Ассалому алайкум! Ҳозирда дам оляпман. Оиламиз даврасида якунланган мавсумдаги чарчоқларни чиқаряпман.
– «Навбаҳор»даги илк мавсум сиз учун қандай кечди?
– Жамоадаги дастлабки мавсум зўр ўтди, дея оламан. Аммо олдимизга қўйилган мақсад, яъни, чемпионликка эришолмадик. Бу тарафдан олиб қараганда, жавобим у қадар ижобий эмас.
– Сизнингча, «Навбаҳор» нега Суперлига чемпионлиги ёки Ўзбекистон кубогини қўлга кирита олмади?
– Биласизми, бизда ҳамма нарса етарли эди. Клуб раҳбарияти бизга барча шароитларни яратиб берди. Таркиб ҳам шунга яраша кучли эди. Ҳаракат қилдик, аммо ўхшамади. Биз режа қилаверар эканмиз, аммо банданинг эмас, Аллоҳнинг айтгани бўлар экан.
– «Навбаҳор» таркибига қўшилиб, футболчи сифатида ўсишга эришдим, деб хисоблайсизми?
– Албатта, ўсишга эришдим, дея оламан. Боиси, ОЧЛда ўйнадим, миллий жамоадан чақирув олдим. Менимча, шу фактларнинг ўзиёқ «Навбаҳор»да ўсишга эришдим, дейишимга сабаб бўла олса керак.
– ОЧЛ гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган, сафарда «Ал-Ҳилол» билан кечган баҳсда (1:1) жаҳон футболи юлдузларидан бири, бразилиялик машҳур ҳужумчи Неймар сизга нисбатан кўп бора қўпол ҳаракатлар қилди ва бу жуда кўп шов-шувларга сабаб бўлди. Аслида ўшанда майдонда Неймар билан ўртангизда нималар содир бўлганди?
– Бу — ўйиндаги оддий ҳолат ҳамда бундай савиядаги баҳсларда эмоциялар бўлиб туради. Биз эса ҳар қандай футболчи, ҳатто, у юлдуз бўлса ҳам майдонда жанг қилишга тайёрмиз (кулади).
- Лекин Неймар нега айнан сиз билан кўп вазиятда мунозарага киришди? Ҳатто майдонни тарк этаётганингизда сизга нималардир деди...
– Неймарнинг жамоамизга жиддий хавф туғдириши аниқ эди. Унинг қандай савиядаги футболчи эканлиги, салоҳиятини яхши биласиз. Шу боис, Неймарга нисбатан икки ҳисса шижоат билан ҳаракат қилдик. Бу унга ёқмади, чоғи, менга мухлислар зангори экран орқали гувоҳ бўлишганидек, муносабат кўрсатди. Тўғри айтдингиз, захирага олинаётган вақтимда, Неймар келиб, ўз тилида бир нималар деди. Мен эса унга ҳеч нарса демадим-да, таблони кўрсатдим. Чунки майдонни тарк этаётганимда, жамоамиз 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Шу жойи жуда мароқли бўлди, Унга таблони кўрсатсам, ғазабланиб, ўз тилида яна бир нималар деди (кулади).
– Биринчи мавсумдаёқ «Навбаҳор» мухлисларининг ёқимтойига айландингиз. Наманганда меҳр қозониш бироз қийин, дейишади. Лекин сиз ишқибозлар қалбидан жой олдингиз. Бу борадаги таассуротлар қандай?
– «Навбаҳор» таркибига ўтаётганимда қандай жамоага келаётганимни ва бу ерда қийинлигини билардим. Шунинг учун ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдим. Худога шукр, ўйиним ишқибозларга манзур бўлди ва бундан жудаям хурсандман. Шундай мухлислари бор жамоада ўйнаш — мен учун фахр хамда шараф. «Навбаҳор» мухлислари билан фахрланаман. Фурсатдан фойдаланиб, уларга катта раҳмат айтаман ва ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мамнуният билан шуни айтаманки, наманганликлар юртимизда биринчи рақамли мухлислардир.
–Янги мавсумда ҳам «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қиласизми?
–Жамоа билан амалдаги шартномам бор. Шу боис, «Навбаҳор»дан кетиш ҳақида ўйламадим. Билишимча, клуб раҳбарияти ҳам мен билан хайрлашиш борасида ўйламаган. Воқеалар ривожи шу йўсинда давом этса, албатта келаси мавсумда ҳам «Навбаҳор»да ўйнайман, — дейди 25 ёшли футболчи клуб матбуот хизматига.
Исмоилов ўтган мавсумда Суперлигада 22та ўйинда майдонга тушиб, 1444 дақиқа ҳаракат қилди, 2та гол уриб, 1та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, у Ўзбекистон кубоги ва Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) баҳсларида ҳам ўйнади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789