Левандовски “Барса” раҳбариятидан янги шартнома кутмоқда
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Каталония клубидаги фаолияти узоқроқ давом этишини истамоқда.
Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат футбол федерацияси раҳбари Ноэль Ле Гре ўрнида афсонавий Мишель Платинини кўрмоқчи.
RMC Sport нашри хабарида айтилишича, коррупцион жанжал ортидан УЕФА президенти лавозимидан истеъфога чиқарилган собиқ футболчининг ўзи ҳам функционерлик фаолиятини тиклашга тайёр.
Барчасига Франция футболининг амалдаги раҳбари Ноэль Ле Гренинг ўзи айбдор. Гап шундаки, у ўз интервьюсида мамлакат футболи рамзи Зайниддин Зиданга нисбатан ҳурматсизлик қилди. Аниқроғи, журналистнинг буюк Зизу ҳақидаги саволига қўпол оҳангда жавоб берди: «Зидан? Мабодо унинг ўзи қўнғироқ қилганида ҳам, ҳаттоки, гўшакни кўтармасдим». Хуллас, Ле Гре жаноблари Зизунинг қўнғироғига жавоб бермаслигини ошкора айтди ва балога қолди. Эслатиш керак, олдинроқ ЖЧ-2022дан кейин Дидье Дешамнинг миллий жамоа бош мураббийи лавозимидан кетиши ва ўрнига айнан Зидан тайинланиши тахмин қилинганди.
Табиийки, Ноэль Ле Гренинг номақбул сўзлари Францияда кучли реакция келтириб чиқарди. Ҳаттоки, мамлакат президенти ҳам бунга бефарқ қарагани йўқ. Франция спорт вазири Амели Удеа-Кастера махсус матбуот анжуманида мамлакат раҳбари муносабатини маълум қилди: «Спорт федерациялари бошқарув масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Фақат муайян ҳолатларда вазирлик ташаббусни ўз қўлига олиши мумкин. Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам мамлакат ва жаҳон спорти афсонаси ҳақида шундай фикр билдирилганидан ғоят дарғазаб». Умуман, ле Гренинг сўзлари кўпчилик ғашини қўзғатди. Жумладан, Франция футболининг бугунги юлдузларидан бири Килиан Мбаппе ўз эътирозини лўнда баён этди: «Зидан - бу Франция. Афсонага бундай ҳурматсизлик қилиш ярамайди». Айтганча, эътирозлар босимиданми, Ноэль ле Гре орадан кўп ўтмай, айтганлари учун расмий равишда узр сўради.
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Каталония клубидаги фаолияти узоқроқ давом этишини истамоқда.
Ҳозирда "Ред Булл" билан ҳамкорлик қилаётган германиялик мутахассис Юрген Клопп Франция клубларидан бирининг лойиҳасида иштирок этади.
“Реал Мадрид” бош мураббий Карло Анчелотти клуб ғалабалари ҳақида гапирди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789