«Ал-Аҳли» Салоҳ ва ван Дейкка қизиқмоқда

«Ал-Аҳли» Салоҳ ва ван Дейкка қизиқмоқда

«Ливерпул»нинг икки етакчиси - тўпурар Муҳаммад Салоҳ ва маркахий ҳимоячи Виржил ван Дейк мавсум якунланганидан кейин Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин.

Caught Offside нашрининг ёзишича, «Ал-Аҳли» клуби айни пайтда 32 ёшли мисрлик ҳужумчи билан ҳамкорлик бўйича музокара олиб бормоқда. Саудияликлар Муҳаммад Салоҳ масаласини ижобий ҳал қилганидан кейин «қизиллар»нинг 33 ёшли ҳимоячиси Виржил ван Дейк билан музокара бошлашни режа қилган. «Ал-Аҳли» икки машҳур футболчига 3 йиллик шартнома беради. Бундан ташқари, улар клуб билан ўзаро келишган ҳолда битимни яна бир йилга узайтириш имконига эга бўлади. Таъкидлаш жоизки, Европанинг гранд клублари орасида ҳам бу икки юлдузга иш беришга тайёрлари бор. Лекин улар маош миқдори масаласида Саудия Арабистони клублари билан рақобатлаша олмайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.