«Ал-Ҳилол» иштаҳасига гап йўқ!

«Ал-Ҳилол» иштаҳасига гап йўқ!

«Ливерпул»нинг кўп йиллик бош мураббийи Юрген Клопп мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилгани таркибда жиддий ўзгаришлар бўлишига олиб келиши кутилмоқда.

Хусусан, ливерпулликларнинг асосий тўпурари Муҳаммад Салоҳ бошқа клубга ўтиб кетиши мумкин. Мисрлик футбол юлдузини анчадан бери «Ал-Иттиҳод» ўз сафига чорлаяпти. Ёзда бу клуб трансфер таклифини 200 миллион еврогача кўтарганди. Энди Салоҳ учун янги вариант пайдо бўлди. «Ал-Ҳилол» мутасаддилари моҳир тўпурарни жамоага қўшиб олмоқчи. TodoFichajes нашрининг маълумот беришича, «Ал-Ҳилол» келаси мавсум ҳужум чизиғида Муҳаммад Салоҳ - Неймар - Александар Митрович учлигини ўйнатмоқчи. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» сардори Бруно Фернандеш ҳам «Ал-Ҳилол» қизиқиш доирасига тушган. Португалиялик футболчи Саудия гигантининг ёзги трансфер ойнасидаги эҳтимолий мақсадларидан бири сифатида аниқланди, деб хабар беради Record. Қайд этилишича, «Ал-Ҳилол» январь ойида 29 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга уринган, бироқ футболчи бу қарорини рад этган. У Европада ўйнашни маълум қилган. Transfermarkt портали Бруно Фернандешнинг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Юнайтед» билан амалдаги шартномаси эса 2026 йилгача мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.